* روينا في سنن أبي داود، والترمذي، والنسائي، عن فضالة بن عبيد رضي الله عنه قال: سمع رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم رجلا يدعو في صلاته لم يمجد الله تعالى، ولم يصل على النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم، فقال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم: "عجل هذا، ثم دعاه فقال له أو لغيره: "إذا صلى أحدكم فليبدأ بتمحيد ربه سبحانه والثناء عليه، ثم يصلي على النبي صلى الله عليه وسلم، ثم يدعو بعد بما شاء". قال الترمذي: حديث حسن صحيح.

 

301/1. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳни улуғламасдан ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: «Бу киши дуо қилишда шошилди», дедилар. Сўнгра уни ёки бошқасини чақириб: «Сизлардан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга сано айтиб, Уни улуғлаб ва Расулуллоҳга саловот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин», дедилар.

Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоятлари.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.