Риёзус солиҳийн (болалар учун)

Риёзус солиҳийн (болалар учун) (124)

УСОМА ҚУТБИДДИН

Болалар учун

Риёзус солиҳийн шарҳи

(Солиҳлар гулшани)

 

Араб тилиданАнвар Аҳмад таржимаси

Тошкент: 2018

 

بسم الله الرحمن الرحيم

Муқаддима

 

Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукрона бўлсин, Унинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг асҳоби ҳамда аҳли байтига кўпдан-кўп саловоту дурудлар ёғилсин!

«Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби Ислом оламининг мўътабар ва машҳур олимларидан имом, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз Абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламларига мансуб бўлиб, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлиги, Суннати набавиййа асосида мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чорлаш, иймонини юксалтириш, ахлоқини ўнглашда катта хизмати туфайли исломий ўлкаларда маълум ва машҳур.

Қўлингиздаги ушбу рисола имом Нававийнинг «Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби асосида Мисрлик олим Усома Қутбиддин томонидан енгил ва содда услубда, жажжи болажонларнинг ёшига мос келадиган одобахлоқ, фазилатли, ёд олишга осон ва қисқа ҳадислар танлаб олиниб, бироз шарҳи ва ҳадисдан олинадиган фойдалари билан келтирилган.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, Солиҳлар боғида сайр этиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб этсин, омин, ё Роббал-оламийн!

БОШНИНГ У ЕР-БУ ЕРИДА ҚОЛДИРИБ СОЧ ОЛИШДАН ҚАЙТАРИҚ

 

 110 - عَنْ ابن عُمَرَ رضي الله عنهما قَالَ: رَأى رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ صَبِيًّا قَدْ حُلِقَ بعْضُ شَعْر رأسِهِ وتُرِكَ بعْضُهُ، فَنَهَاهَمْ عَنْ ذَلِكَ وَقَال: «احْلِقُوهُ كُلَّهُ أو اتْرُكُوهُ كُلَّهُ».

رواهُ أبو داود بإسناد صحيحٍ على شَرْطِ البُخَارِي وَمسْلِم.

 

  1. Яна у кишидан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошидаги сочининг баъзиси олиниб баъзиси олинмаган бир ёш болани кўриб, бундан қайтариб: "(Сочни) ҳаммасини олдиринглар ёки ҳаммасини қолдиринглар», деб айтдилар.

Абу Довуд, Имом Бухорий ва Муслимнинг ҳадис ривоят қилишдаги шартларига биноан саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар.

Шарҳ: Ислом мусулмонларни гўзал суратда кўринишга ва одамлар орасида ажралиб туришга тарғиб қилади. Токи улар одамлар орасида аломат бўлсин! Шунинг учун Ислом ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам энг майда ва нозик масалаларга ҳам эътибор қаратганлар. Шулардан бири соч олишдаги масаладир. Бошнинг у ер-бу ерида қолдириб соч олишдан қайтариқдир.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам сочнинг баъзисини олиб, баъзисини олмай қолдиришдан ман этдилар.
  2. Мусулмон киши сочини бутунлай қисқартиради ёки узун ҳолида қолдириб, уни тозалигига эътибор беради.
  3. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қазаъдан, яъни баъзисини олиб, баъзисини олмай қолдиришдан ман этдилар. Чунки бунда шайтонга ўхшашлик бордир.

 РИЁНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА

 109 - عَنْ أبي هُرَيرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سمِعْتُ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: « إنَّ أوَّلَ النَّاسِ يُقْضَى يوْمَ الْقِيامَةِ عَليْهِ رجُلٌ اسْتُشْهِدَ، فَأُتِىَ بِهِ، فَعرَّفَهُ نِعْمَتَهُ، فَعَرفَهَا، قالَ: فَمَا عَمِلْتَ فِيها؟ قَالَ: قَاتَلْتُ فِيكَ حَتَّى اسْتُشْهِدْتُ: قالَ كَذَبْت، وَلكِنَّكَ قَاتلْتَ لأنَ يُقالَ جَرِيء، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أُمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ. وَرَجُل تَعلَّم الْعِلّمَ وعَلَّمَهُ، وقَرَأ الْقُرْآنَ، فَأتِىَ بِهِ، فَعَرَّفَهُ نِعَمهُ فَعَرَفَهَا، قالَ: فمَا عمِلْتَ فِيهَا؟ قالَ: تَعلَّمْتُ الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وَقَرَأتُ فِيكَ الْقُرآنَ، قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّك تَعَلَّمْت الْعِلْمَ وَعَلَّمْتُهُ، وقَرَأت الْقرآن لِيقالَ: هو قَارِىءٌ، فَقَدْ قِيلَ، ثُمَّ أمِرَ، فَسُحِبَ عَلى وَجْهِهِ حَتَّى أُلْقِىَ في النَّارِ، وَرَجُلٌ وسَّعَ اللَّه عَلَيْهِ، وَأعْطَاه مِنْ أصنَافِ الْمَال، فَأُتِى بِهِ فَعرَّفَهُ نعمَهُ، فَعَرَفَهَا، قال: فَمَا عَمِلْت فيها؟ قال: ما تركتُ مِن سَبيلٍ تُحِبُّ أنْ يُنْفَقَ فيهَا إلاَّ أنْفَقْتُ فيها لَك. قَالَ: كَذَبْتَ، ولكِنَّكَ فَعَلْتَ ليُقَالَ: هو جَوَادٌ فَقَدْ قيلَ، ثُمَّ أمِرَ بِهِ فَسُحِبَ عَلَى وجْهِهِ ثُمَّ ألْقِىَ في النار». رواه مسلم.

«جَرِيء» بفتح الجيم وكسر الرَّاءَ وبالمدِّ أىّ: شُجَاعٌ حَاذقٌ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, қиёмат куни биринчи бўлиб ҳукми чиқадиган одамшаҳид бўлган одам. У олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдингдеб сўрайди. «Сенинг йўлингда жанг қилдим, охири шаҳид бўлдим», дейди. «Ёлғон айтдинг, сен «шижоатли» дейилиш учун жанг қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, илм ўрганган ва илм ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдингдеб сўрайди. «Сенинг йўлингда илм ўргандим, илм ўргатдим ва Қуръон ўқидим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен илмни у олим, дейилиш учун ўргандинг, Қуръонни у қори, дейилиш учун ўқидинг, шундоқ дейилди ҳам» дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади. Яна бир одамки, Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб, турли молларнинг барчасидан бериб қўйган эди. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдингдеб сўрайди. «Сен яхши кўрадиган йўлларнинг бирортасини ҳам қўймай йўлингда инфоқ қилдим», дейди. «Ёлғон айтдинг! Сен сахий, дейилиш учун қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзахга ташлатади», деб айтганларини эшитдим".

Имом Муслим ривоятлари.

Шарҳ: Одамлар билиши учун амални рўёбга чиқаришда савоб йўқдир. Ким Аллоҳдан бошқага овоза бўлиш мақсадида амал қилса, қасди тўғри эмаслиги учун азобга гирифтор бўлади. Душман билан тўқнашишда динни олий бўлиши ёки уни мудофаа қилиш мақсади бўлмасдан уни жасур дейишлари ва риё учун урушса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг қасдини очиб, сирларини ошкора қилади сўнгра риёсига яраша жазо тайин қилгач, уни дўзах томон судраб олиб келинади. Шунингдек, илм ёки Қуръон таҳсил олган киши одамлар уни олим ёки қори деб номлашлари учун олган бўлса, унинг ҳам жазоси жаҳаннам бўлади. Чунки у ҳам илми ва таълимидан Аллоҳ розилигини талаб қилмаган эди. Шунингдек яна мол‑мулкини инфоқ қилиб, бу ишидан уни сахий дейишларини мақсад қилган бўлса, бу ҳам жаҳаннамга равона бўлади.

Ушбу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни амал қилганда Аллоҳдан бошқани мақсад этилишидан огоҳлантирганлар. Амалда ихлос бўлиши лозим, ихлоссиз амалнинг охиратда ҳеч қандай қиймати йўқдир.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ният амалнинг ўзидан ҳам аҳамиятлидир.
  2. Гоҳида улкан амални ҳам бузғунчи ният зое қилиши мумкин.
  3. Мусулмон киши амалга оширадиган ҳар қандай амалда ниятини софлаб олади.

 УЧ КИШИ БИР ЖОЙДА БЎЛГАНДА УЛАРДАН ИККИСИ УЧИНЧИ КИШИДАН ИЗН ОЛМАЙ МАХФИЙ ГАПЛАШИШДАН ҚАЙТАРИҚ

 

108 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لا يَتَنَاجَى اثْنَانِ دُونَ وَاحِدٍ».

مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

  

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: «Бир кишини қолдириб, икки киши гаплашмасин», деб айтганларини эшитдим», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ислом инсонлар ўртасида адоват ва нафрат келиб чиқмаслигини истайди. Шу сабаб, мусулмонлар орасида шубҳа-гумонга олиб келувчи нарсалардан қайтаради, тўсқинлик қилади. Ишончсизлик келтириб чиқарадиган нарсалардан бири шуки, икки киши ўзаро гаплашаётганда учинчи кишини якка қолдириб, алоҳида гаплашиш, четга ўтиб олиб, пичирлашишдир. Агар учинчи кишини якка қолса, шайтон фурсатни ғанимат билиб, унга ёмон шубҳа гумонларни васваса қилиш аниқдир. Шунинг учун биз мусулмонлар бундай ҳолат бўлишига йўл қўймаслигимиз шарт бўлади.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ислом мусулмонларнинг қалбан соғлом бўлишига эътибор қаратади.
  2. Ислом учинчи кишини қолдириб, икки кишини пичирлашиб гаплашишини ман этади.
  3. Ислом мўмин қалбларга васваса ва ёмон гумонни киритмаслик учун шайтон қаршисидаги эшикларни ёпади, йўл бермайди.
  4. Махфий гаплашиш деганда, учинчи киши эшитмайдиган даражада ёки тушунмайдиган ҳолатда гаплашиш ёки бошқа у тушунмайдиган тил орқали гаплашиши тушунилади.

ХИЁНАТНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА

 107 - وَعَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ، وَابْنِ عُمَرَ، وَأَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ قَالُوا: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لِكُلِّ غَادِرٍ لِوَاءٌ يَوْمَ القِيَامَةِ، يُقَالُ: هَذِهِ غَدْرَةُ فُلاَنٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .

 

  1. Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслар розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир хиёнатчида Қиёмат кунида (аломат бўлиши учун) байроғи бўладиБу фалончининг хиёнатидир, - деб айтилади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Ислом эминлик ва омонлик динидир. Ислом етиб борган, фатҳ қилган ҳар қандай юрт учун омонлик манбасидир. Ислом хиёнатнинг барча турини ман этиб, ҳатто душманларига ҳам хиёнат қилмасликни буюради. Демак, хиёнатчининг ҳар бир хиёнати - Қиёмат куни қўлига байроқни кўтартириб қўйиб, ҳаммага ошкор қилиб, шарманда қилинишига олиб келаркан.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ислом хоинлик ва хиёнатни ҳаром қилган.
  2. Қиёмат куни хоинни ажратиб турадиган хос белгиси бўлади.
  3. Хоин - қиёмат куни шарманда қилинади.

4. Биродарларингга асло хиёнат қилмасликка урингин.

 ФИРИБГАРЛИК ВА АЛДАМЧИЛИКДАН ҚАЙТАРИҚ

 

106 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرةَ رضي اللَّه عَنه أنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: «منْ حمَلَ عَلَيْنَا السِّلاحَ، فَلَيْسَ مِنَّا، ومَنْ غَشَّنَا، فَلَيْسَ مِنَّا». رواه مسلم.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бизга қарши қурол кўтарса -биздан эмас, кимки алдаб, фирибгарлик қилса- биздан эмас», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Шарҳ: Ушбу муборак ҳадис мусулмонларнинг бир‑бирлари билан урушиши нақадар хатарли эканини баён этмоқда. Шунинг учун Набий алайҳиссалом биродарига қурол кўтарган кишини мусулмон умматидан эмас, биздан эмас демоқдалар. Агар одамлар ушбу ҳадисни англаб, шу таълимот асосида ҳаёт кечиришса, ўзаро ораларида найза, пичоқ, қилич, ўқотар қуроллар билан урушишларига гувоҳ бўлмас эдик. Чунки мусулмонга қарши қурол кўтарган пайтда у мусулмон инсон Ислом доирасидан чиқади. Шунингдек, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам олди‑сотдида ва тижоратда ёлғон, алдов ишлатмасликни ҳам баён қилдилар. Мусулмонларнинг фирибгарлик қилиш, алдаш яна бир кўриниши- талабаларнинг кириш имтиҳонларида ёки ўқув жараёнида ёлғон, алдов, кўчириб олиш каби ишларни қилишлари айни алдаш ва фирибгарликнинг кўринишларидандир. Бу эса гуноҳдир, халқни, жамиятни алдашдир.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Биродарига қурол кўтарган киши мусулмонлар жамоасидан эмас.
  2. Одамларни мол‑мулкини тортиб олиш мақсадида уларни қўрқитиб, қурол кўтарган киши ҳам мусулмонлардан эмас.
  3. Олди‑сотдида, гувоҳлик ва илмда алдаган киши ҳам мусулмон эмас.

МУСУЛМОНЛАРНИ ТАҲҚИРЛАШНИНГ ҲАРОМЛИГИ

105 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بِحَسْبِ امْرِيءٍ مِنَ الشَّرِّ أَنْ يَحْقِرَ أَخَاهُ الْمُسْلِمَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ، وقد سبق قرِيبا بطوله.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кишининг мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари. Узун ҳолдагиси бироз олдин келди.

 

Шарҳ: Мусулмон бирор кимсани паст санамайди. Эҳтимол, у менсимаётган киши Аллоҳнинг ҳузурида энг афзал киши бўлиши мумкин. Паст санаш- хунук исм ёкм лақаб билан чақириш ёки кишилардан устун келиш, ўзини кўрсатиш мақсадида одамларни орқали обрўсизлантириш, ерга уриш, уларга паст назар ила қараб, такаббурлик қилиш билан бўлади.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон киши биродарини паст санаши, камситиши ҳаромлиги.
  2. Мусулмон киши биродарини асоссиз паст санаши, таҳқирлаши уни ёмон инсон эканига кифоя қилади.
  3. Бошқалардан устун келиш ва улар ёқтирмайдиган исмлар билан чақириш, уларни паст санаганининг, ерга урганининг белгисидир.
  4. Биродарини ранги, ирқи, келиб чиқиши, насаби ва оиласи ёки бажараётган вазифасини айблаш- уни камситганини билдиради.

 Заруратсиз мусулмонларга ёмон гумон қилишдан қайтарилгани хусусида

 

104 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِيَّاكُمْ وَالظَّنَّ، فَإِنَّ الظَّنَّ أَكْذَبُ الحَدِيثِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзнинг энг ёлғонидир”, дедилар”.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Мусулмон киши аҳли аёли ва биродарлари ҳақида ёмон гумон қилмайди. Уларни амалларини доим яхшиликка йўяди. Зеро, ёмон гумон- разолатга мойил нафсга ва шайтон васвасасига йўл очиши маълумдир. Киши бошқа инсонга нисбатан нотўғри, ёмон  гумонга асосланиб, шошилинч ҳукм чиқарса, натижада хижолат бўлиб қолиши ҳам кўп ҳолда кузатилган. Мусулмон киши биродарлари хусусида яхши гумонда бўлиши лозим. Чунки яхши гумон -Ислом умматининг бирлиги асосларидандир. Ёмон гумонда бўлишнинг натижаси- биродарига нисбатан ёмонлик, адоват ва нафратни  келтириб чиқаради.  Шундай экан, мусулмон кишининг шаънига ёмон гумон қилишдан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмонларни ёмон гумондан огоҳлантириш.
  2. Гумон- ҳақиқатни очиб бермайди.
  3. Гумон -шайтон учун эшикларни очиб беради.
  4. Гумонга қурилган гап- ёлғон сўздир.

 ЁЛҒОН ГУВОҲЛИК БЕРИШ ОҒИР ҲАРОМ АМАЛЛАРДАН ЭКАНЛИГИ ҲАҚИДА

  

103 - وَعَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلاَ أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الإشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الوَالِدَيْنِ» وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ، فَقَالَ: «أَلاَ وَقَوْلُ الزُّورِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ» فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا: لَيْتَهُ سَكَتَ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

««Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларга кабира (улкан) гуноҳлар ҳақида хабар берайми?» дедилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!» дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар‑ку?» деб умид қилдик».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Кабира гуноҳларнинг тури кўпдир. Уларнинг энг улкани- Аллоҳга ширк келтиришдир. Ота‑онага оқ бўлиш ҳам кабира гуноҳлардан бўлиб, унинг жазоси охиратдан олдин  дунёнинг ўзида ҳам етади. Ёлғон гувоҳлик бериш ҳам кабира гуноҳлардан. Ўзини зиёндан сақлаш учун бошқа бир айбсиз инсоннинг зарарига ёлғон гувоҳлик берган киши улкан гуноҳни елкасига олаётгани аниқдир. Гувоҳ бўлмаган, ўша ишда ҳозир бўлмаган бўлсада, айни шоҳид бўлгандек гувоҳлик бериш, ёзма баён этиб, қўл қўйиш, зарурат бўлса, худди шундай кўрсатма бериш- бугунги дунёнинг энг кенг тарқалган маъсиятларидан биридир. Аллоҳ бундай катта гуноҳга рўбаро бўлишдан асрасин.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Албатта ширк Аллоҳ ҳузурида кабира гуноҳлардан биридир.
  2. Ота‑онага оқ бўлиш ҳам кабира гуноҳ бўлиб, ундан сақланиш лозим.
  3. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам гапира туриб, ҳолатларини ўзгартириб, қайта –қайта ёлғон гувоҳликдан огоҳлантиришлари, бу иш қаттиқ ҳаром эканини билдиради.
  4. Саҳобаларнинг «қанийди, жим бўлсалар‑ку?» дейишлари, Расулуллоҳ са.в.нинг ўта муҳим нарсадан огоҳлантираётганларини билиб турганлари, кўп марталаб такрор айтишлари, бу уммат учун ўта муҳим масала эканини ҳис қилганларидандир. Шунингдек, Пайғамбаримизни бу ҳолатда кам кўрганлари ва У зотнинг салобатларининг таъсирида келиб чиққандир.
  5. Ёлғон гувоҳлик – кўрмаган нарсага гувоҳлик беришдир.

 ҒИЙБАТНИНГ ҲАРОМЛИГИ ВА ТИЛНИ САҚЛАШГА БУЙРУҚ

  102 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَاليَوْمِ الآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا، أَوْ لِيَصْمُتْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Сўзлаш –инсоннинг ички оламини намоён этувчи воситадир. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисларида хабар берганларидек, мусулмон киши утружжа (хушбўй, лимонсимон ўсимлик ва унинг меваси)га ўхшайди. Унинг ҳиди ҳам, таъми ҳам ёқимли бўлади. Шу сингари мусулмоннинг сўзи ҳам ёқимли бўлади. У ғийбат ёки чақимчилик қилмайди. Балки ман этилган сўзлардан ўзини тийиб, оғзидан чиқадиган ҳар сўзни ўйлаб гапиради. Гапирса фақат яхши нарсаларни гапиради. Яхши ва муносиб сўзни тополмаса, сукут қилади, жим туради. Чунки айтилган ҳар сўз инсоннинг фойдасига ёки зарарига бўлади. Демак, ҳар бир киши ўзи учун муносибини танласин!

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ҳақиқий мўмин фақат рост сўзни гапиради.
  2. Қабиҳ сўзни сўзлагандан жим турган афзал.
  3. Тилни сақлаш дунё ва охиратда нажот беради.
  4. Насиҳат, дуо ва одамлар орасини ислоҳ қилиш ҳам яхши сўзлар сирасига киради.
  5. Ғийбат, чақимчилик, сўкиш ва ҳақорат қилиш ёмон сўзлар туркумига киради.
  6. Ҳисоб- китоб куни бўлмиш- Қиёмат соатида пушаймон бўлмаслик учун кўп гапирманг.

Ҳадис 101 / ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ

Written by Tuesday, 22 Март 2022 20:24

 ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ

 101 - وَعَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رضَي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقَولُ: «اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالبُخْلِ وَالهَرَمِ، وَعَذَابِ الْقَبْرِ، اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لاَ يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لاَ يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لاَ تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لاَ يُسْتَجَابُ لَهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал бухли вал ҳарами ва ъазабил қобри, Аллоҳумма ати нафсий тақваҳа ва заккиҳа анта хайру ман заккаҳа анта валиййуҳа ва мавлаҳа, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфау ва мин қолбин ла яхшаъу ва мин нафсин ла ташбаъу ва мин даъватин ла юстажабу лаҳа», деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қариликдан, қабр азобидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин ва уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен дўсти ва хожасисан. Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман.

Имом Муслим ривоятлари.

Шарҳ: Киши баъзан  ҳаётда шундай қийинчиликларга дучор бўладики, унга қарши туришга ва таҳаммул қилишга ожизлик сезади. Ана шу пайтда кучли ва қудратлининг Зот ҳузурига талпинади. Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ фарз қилган нарсаларни бажаришда ожиз бўлиб қолишдан паноҳ тилаганлар. Дангасалик ва бепарволикдан паноҳ тилаганлар. Шунингдек инсоннинг душмани бўлган қўрқоқликдан ва воқеалар қаршисида шижоат етишмаслигидан паноҳ тилаганлар. Яна заифлик ва беморликка ошно бўлган ўта қариликдан, мол‑дунёга қаттиқ берилишдан, ҳақдор кишиларга инфоқ қилмасликдан, қабр зулматидаги аламли азобдан, ҳаётда ва ўлим соатида фитнага йўлиқишдан, мол‑мулк фитнасива шайтоннинг фитнасидан паноҳ тилардилар.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига паноҳ тилаш лозим бўлган нарсаларни таълим берардилар.
  2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нафсга ва жисмга етадиган касалликларидан паноҳ тилардилар.
  3. Мусулмон киши Аллоҳдан дунё ва охиратдаги фитналардан сақлашини сўраб, дуо қилади.
  4. Шундай салбий сифатлар борки, мўмин киши доимо улардан сақланиши, кучи етмаган ўринда Аллоҳдан, паноҳ сўраши лозим.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.