
Риёзус солиҳийн (болалар учун) (124)
УСОМА ҚУТБИДДИН
Болалар учун
Риёзус солиҳийн шарҳи
(Солиҳлар гулшани)
Араб тилидан: Анвар Аҳмад таржимаси
Тошкент: 2018
بسم الله الرحمن الرحيم
Муқаддима
Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукрона бўлсин, Унинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг асҳоби ҳамда аҳли байтига кўпдан-кўп саловоту дурудлар ёғилсин!
«Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби Ислом оламининг мўътабар ва машҳур олимларидан имом, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз Абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламларига мансуб бўлиб, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлиги, Суннати набавиййа асосида мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чорлаш, иймонини юксалтириш, ахлоқини ўнглашда катта хизмати туфайли исломий ўлкаларда маълум ва машҳур.
Қўлингиздаги ушбу рисола имом Нававийнинг «Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби асосида Мисрлик олим Усома Қутбиддин томонидан енгил ва содда услубда, жажжи болажонларнинг ёшига мос келадиган одобахлоқ, фазилатли, ёд олишга осон ва қисқа ҳадислар танлаб олиниб, бироз шарҳи ва ҳадисдан олинадиган фойдалари билан келтирилган.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, Солиҳлар боғида сайр этиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб этсин, омин, ё Роббал-оламийн!
Ҳадис 40 / ПАРҲЕЗКОРЛИК ВА ШУБҲАЛАРНИ ТАРК ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 21:07ПАРҲЕЗКОРЛИК ВА ШУБҲАЛАРНИ ТАРК ҚИЛИШ ҲАҚИДА
40 - وَعَنِ النَّوَّاسِ بْنِ سَمْعَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «البِرُّ حُسْنُ الخُلُقِ وَالإِثْمُ مَا حَاكَ فِي نَفْسِكَ، وَكَرِهْتَ أَنْ يَطَّلَعَ عَلَيْهِ النَّاسُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
«حَاكَ» بالحاءِ المهملة والكاف، أَيْ تَرَدَّدَ فيهِ.
- Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Хусни-хулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса дилинг тараддудланиб, одамлар ундан хабардор бўлишларини хоҳламаганингдир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Якка Аллоҳга иймон келтириш ва унга бандаликни ихлос билан адо этишга буюрилганмиз. Бундан сўнг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишимиз учун бизга намоз, рўза ва бошқа ибодатлар фарз этилган. Яна Илоҳий кўрсатмаси бўлмиш Қуръонда ва Унинг Расули ҳадисларида ибодатларнинг хулқни тарбиялаш, одобни гўзал қилиш ва виждонни кучли қилишда самараси улканлигини баён қилди. Мусулмон банда ўша амалларини Аллоҳ ҳузурида қай даражада қабул бўлаётганини ўзининг хулқи орқали билиб олади. Агар юриш‑туриши фазилатли бўлса, демак у киши ҳақиқий мусулмондир. Агар бундан бошқаси бўлса, эҳтиёт чорасини кўрсинда, ҳақ йўлга қайтишга ошиқсин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Гўзал хулқ мусулмон ҳаётидаги энг улкан ишлардан.
- Гуноҳ ишни одамлар ҳалол деб айтиб туришса ҳам, қалб ундан рози бўлмайди ва уни қабул қилишда иккиланади.
- Одамлар кўриб қолишини истамасдан бир амални қилсанг, шу ишинг ҳаром эканига далилдир.
- Ҳақиқий мусулмон шубҳали ишлардан йироқ бўлади, токи йўлиқиб қолмаслик учун.
Ҳадис 39 / БОШҚАЛАРНИ ЎЗИДАН ҲАҚДОР ДЕБ БИЛИБ УЛАРГА ҲАМДАРД БЎЛИШ
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 21:06БОШҚАЛАРНИ ЎЗИДАН ҲАҚДОР ДЕБ БИЛИБ УЛАРГА ҲАМДАРД БЎЛИШ
39 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «طَعَامُ الاثْنَينِ كَافِي الثَّلاثَةِ، وَطَعَامُ الثَّلاَثَةِ كَافِي الأَربَعَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «طَعَامُ الوَاحِدِ يَكْفِي الاثْنَيْنِ، وَطَعَامُ الاثْنَيْنِ يَكْفِي الأَرْبَعَةَ وَطَعَامُ الأَرْبعَةِ يَكْفِي الثَّمَانِيَةَ».
- Яна у кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки кишига тайёрланган таом уч кишига кифоя қилади. Уч кишига тайёрланган таом тўрт кишига кифоя қилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Имом Муслимнинг Жобир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: «Бир кишининг таоми икки кишига, икки кишининг таоми тўрт кишига, тўрт кишининг таоми саккиз кишига кифоя қилади», дедилар.
Шарҳ: Олийжаноб, ўзини қўйиб бошқаларга илинадиган, одамларга насиҳат қилиб, уларга нарса улашадиган кимсалардан Аллоҳ таоло рози бўлади. Саҳобалар ва умматларига ўзини бағишлаш, саховатли бўлиш хусусида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намунадирлар.
Ҳар‑бир мусулмон эркак ва мусулмон аёлга Расулуллоҳнинг суннатларига эргашиш, одамларга тасалли бериш ва уларга ҳар қандай яхшиликда кўмакчи бўлиб туриши лозимдир. Имкони борича инфоқ-эҳсон қилиш, арзимас бўлсада борини бошқалар билан баҳам кўриш айни мўминларнинг сифатларидандир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон одам оз бўлсада овқатланаётганида бошқа киши шерик бўлса уни койимайди.
- Агар ният холис бўлса, овқатга барака тушади ва ундаги озуқавий қадри зиёдалашади ва кўпчиликнинг қорни тўяди ҳам.
- Мусулмон одам муҳтожларга тасалли беради, егулик овқатидан тақдим қилади ва бошқаларга ўз улушидан, боридан илинади.
- Сиз ҳам овқатланаётган пайтда ўртоқларингизни таомга таклиф қилинг.
Ҳадис 38 / КАРАМЛИ, САҲОВАТЛИ БЎЛИБ, ЯХШИ ЙЎЛЛАРГА ИНФОҚ ЭТМОҚ ХУСУСИДА
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 21:05КАРАМЛИ, САҲОВАТЛИ БЎЛИБ, ЯХШИ ЙЎЛЛАРГА ИНФОҚ ЭТМОҚ ХУСУСИДА
38 - وَعَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
- Адий ибн Ҳотимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яримта хурмо (ни инфоқ қилиб) бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Олийжаноб, сахий ҳамда покиза қалб соҳиби ҳалол бойлик етказишини Аллоҳдан сўрайди. Сўнг ундан ўз аҳлига инфоқ қилади ва яхшилик йўлида имкони борича ундан сарфлайди. Шу йўл билан жаҳаннам ва унинг азобидан омонда бўлишини билади. Аллоҳ барчамизни жаҳаннам азобларидан асрасин!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши ҳар қандай йўл бўлмасин дўзаҳдан халос бўлишга интилади.
- Мусулмон киши ўзини омон сақлаш учун бор имконини ишга солади.
- Мусулмон киши нимага эга бўлса, ўшандан инфоқ қилади.
Гарчи у нон ёки биргина хурмо бўлсада.
- Аллоҳ йўлида инфоқ қилиш миқдорга қараб белгиланмайди.
Балки, ниятдаги софлик эътиборга олинади.
5. Мусулмон киши камбағалларга нисбатан саховатли бўлади.
37 - وَعَنِ الْمِقْدَامِ بْنِ مَعْدِ يكَرِبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَامًا خَيْرًا مِنْ أَنْ يَأْكُلَ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ، وَإِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْكُلُ مِنْ عَمَلِ يَدِهِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
- Миқдод ибн Маъди Кариба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор киши қўл меҳнати орқали еган таомидан яхшироқ таом ея олмайди. Чунки Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ўз касблари орқали тирикчилик қилардилар», деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Шарафли касб биздаги рағбатни қондириб, нафсимиз қадрини ҳис қилишга ундайди. Бу каби фойдали ишларни ушбу ҳаётда биз учун фойдаси каттадир. Чунки меҳнатимиз орқали ўзимиз ва аҳли аёлларимиз учун инфоқ қиламиз. Ҳамда садақа қилиб, қурбимиз етганича муҳтожларга ёрдам кўрсатамиз. Бу каби ҳалол меҳнатдан кўра биз учун фойдали касб борми?!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши учун ризқ топадиган касб‑ҳунари бўлиши лозимлиги.
- Қўл меҳнат шарафли иш бўлиб, пайғамбарлар ҳам касб-ҳунарли бўлишгани.
- Ҳалол бўлган кичик бўлсада ҳунарли ўрганиш лозимлиги.
- Мусулмон бола ёзги таътилда касб‑ҳунарни ўрганишга ҳаракат қилиши лозимлиги.
Ҳадис 36 / ҚАНОАТЛИ, ИФФАТЛИ ҲАМДА ИНФОҚДА ЎРТАЧА БЎЛИШ
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 21:03ҚАНОАТЛИ, ИФФАТЛИ ҲАМДА ИНФОҚДА ЎРТАЧА БЎЛИШ
36 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الغِنَي عَنْ كَثْرَةِ العَرَضِ، وَلَكِنَّ الغِنَى غِنَى النَّفْسِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«العَرَضُ» بفتح العين والراءِ: هُوَ الْمَالُ.
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки бойлик- нафснинг тўқлигидадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ислом бизга ҳаётни ўткинчи бир матоҳ деб қарашга ўргатади. Ҳаётдан мўътадиллик ва ҳикмат билан, исроф қилмасдан фойдаланишни буюради. Бошқаларнинг қўлидаги нарсадан умидвор бўлиб, таъмагирлик тўрига тушиб қолишдан огоҳлантиради. Чунки нафс агар таъмагирлик, ҳавойи нафс ортидан эргашиб, шаҳватга шўнғир экан, кишини абгор қилиб, нобуд этмагунча тўхтамайди. Нафсига қул бўлган банда эса дўзахга равона бўлади. У жой нақадар ёмон маскандир!
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Ҳақиқий бойлик нафсда бўлади, мол‑мулкда эмас.
- Инсон кўплаб мол‑мулкка эга бўлиши мумкин, лекин камбағал ҳолида қолаверади. Шунча бойликка эга бўлишига қарамасдан мулкдор бўлиш ортидан қувишда бардавом бўлади.
- Қаноатли ва иффатли бўлиш Исломнинг талабидир.
- Ислом устки зоҳирга эътибор бермайди, балки у асл жавҳарига эътибор қаратади.
УМИД ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
35 - وَعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ مَوْتِهِ بِثَلاَثَةِ أَيَّامٍ يَقُولُ: «لاَ يَمُوتَنَّ أَحَدُكُمْ إِلاَّ وَهُوَ يُحْسِنُ الظَّنَّ بِاللهِ عَزَّ وَجَلَّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
- Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан уч кун олдин: «Сизлардан бирингиз Аллоҳ азза ва жаллага гумонини яхши қилиб вафот этсин», деб айтганларини эшитдим», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Яхши гумонда бўлиш кишини ноумид бўлмасликка ва камчилик билан бўлса ҳам солиҳ амалларни бажаришга ундайди. Мусулмон киши Роббиси ҳақида яхши гумонда бўлади. Чунки Аллоҳ: "Мен бандамнинг гумонидадирман", деб айтган. Аммо Роббиси ҳақида яхши гумон қилган киши танбаллик қилиб, амални тарк этмайди. Шулар ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом: "Агар яхши гумонда бўлганларида амалларни гўзал тарзда рўёбга чиқаришарди", деб айтганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Аллоҳнинг раҳмати кенг экани.
- Мусулмон одам ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди.
- Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш шаръан вожибдир.
- Яхши гумонда бўлган киши амални ҳам гўзал суратда адо қилади.
- Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлсаю, амал қилмаган киши беҳуда орзуга берилган шахсдир.
Ҳадис 34 / АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ХАВФ ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ БОБ
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 20:44АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ХАВФ ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ БОБ
34 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ خَافَ أَدْلَجَ، وَمَنْ أَدْلَجَ، بَلَغَ الْمَنْزِلَ، أَلاَ إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ غَالِيَةٌ، أَلاَ إِنَّ سِلْعَةَ اللهِ الجَنَّةُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حديثٌ حسنٌ.
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким қўрқса, кечанинг аввалида йўлга тушади. Ким кечанинг аввалида йўлга тушса, манзилига етиб олади. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси қимматбаҳодир. Огоҳ бўлинглар, Аллоҳнинг матоси жаннатдир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
Шарҳ: Эй Аллоҳнинг қули, мақсад қилинган жаннат йўлига тушишимиз учун Набий алайҳиссалом бизни тарғиб қилмоқдалар. Агар Аллоҳдан қўрқиш ҳисси қалбимизда пайдо бўлса, биз олий мақсадга эришиш учун солиҳ амалларга ошиқамиз. Аллоҳдан қўрқиб солиҳ амаллар қилишга шошилишинг сени буюк умид сари етаклайди. У шундай нарсаки, ҳар қанча қиймат эвазига бўлсада, қўлга киритишга ҳаракат қиласан. У нарса Аллоҳнинг нарсаси бўлиб, у- жаннатдир. У қимматбаҳо нарсани қўлга киритиш учун ошиқинг, у нақадар ҳам гўзал маскандир.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон одам жаннатга киролмай қолишдан қўрқади.
- Мусулмоннинг хавфсираши солиҳ амал қилишга ундайди.
- Жаннат- Аллоҳнинг матоси бўлиб, у қимматбаҳодир. Уни қўлга киритиш учун солиҳ амаллар бажарилади.
- Ҳар қандай солиҳ амал мусулмон инсонни жаннатга яқинлаштириши маълумдир.
Ҳадис 33 / БАНДАНИ АЛЛОҲ СЕВИБ ҚОЛГАНИНИНГ АЛОМАТЛАРИ
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 20:43БАНДАНИ АЛЛОҲ СЕВИБ ҚОЛГАНИНИНГ АЛОМАТЛАРИ
33 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ اللهَ تَعَالَى قَالَ: مَنْ عَادَى ليَ وَلِيًّا، فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالحَرْبِ، وَمَا تَقَرَّبَ إِلَيَّ عَبْدِي بِشَيءٍ أَحَبَّ إِلَيَّ مِمَّا افْتَرَضْتُ عَلَيهِ، وَمَا يَزالُ عَبْدِي يَتَقَرَّبُ إِلَيَّ بِالنَّوَافِلِ حَتَّى أُحِبَّهُ، فَإِذَا أحْبَبْتُهُ، كُنْتُ سَمْعَهُ الَّذِي يَسْمَعُ بِهِ، وَبَصَرَهُ الَّذِي يُبْصِرُ بِهِ، ويَدَهُ الَّتي يَبْطِشُ بِهَا، وَرجْلَهُ الَّتِي يَمْشِي بِهَا وَإنْ سَألَنِي أعْطَيْتُهُ، وَلَئِن اسْتَعَاذَنِي لأُعِيذَنَّهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ шундай дейди: «Ким Менинг валийимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам унга фарз қилган нарсаларимдан кўра суюклироқ нарса билан Менга яқинлашмайди. Бандам Менга нафллари билан яқинлашаверади ва ниҳоят Мен уни яхши кўриб қоламан. Қачон Мен уни яхши кўрсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғи бўламан. Мендан сўраса, унга албатта беражакман. Мендан паноҳ тиласа, уни албатта паноҳимга оламан.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Эй димоғдор ва золим кимсалар! Аллоҳнинг дўстларига озор беришдан ҳазир бўлинглар. Ким Аллоҳнинг дўстлари, авлиёларига душманлик қилса, Аллоҳ таоло уларни мудофаа қилиш ва уларга қарши туриш кафолатини бергандир. Банда Роббисига яқин бўладиган нарсаларнинг энг маҳбуби - фарз амаллардир. Агар фарзга қўшимча равишда нафл рўза, нафл намоз ва нафл садақаларни кўпайтирса, Аллоҳ таоло у бандани яхши кўради . Энди банда фарз амалларга қўшимча равишда нафл ибодатларни кўпайтиргани сабабли Аллоҳнинг муҳаббатига ноил бўлса, у банда Аллоҳнинг нури билан кўриб, эшитадиган бўлиб қолади. Сўраган нарсаси ижобат, паноҳ тилаган нарсаси учун паноҳ ато қилиниб, доимо Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Аллоҳнинг дўстлари бўлмиш валийларга душманлик қилишдан ҳазир бўлиш.
- Банда фарзларни адо этгани учун Аллоҳ таоло унга яқинлашади.
- Нафл ибодатларни кўпайтириш бандани Аллоҳ муҳаббатига эришиш воситасидир.
- Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, тана аъзоларини хатодан сақлаб қўяди.
Ҳадис 32 / АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЯХШИ КЎРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНГА ТАРҒИБ ҚИЛИШ
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 20:42АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЯХШИ КЎРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНГА ТАРҒИБ ҚИЛИШ
32 - وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَقُولُ يَوْمَ الْقِيَامةِ: أَيْنَ الْمُتَحَابُّونَ بِجَلاَلِي؟ الْيَوْمَ أُظِلُّهُمْ فِي ظِلِّي يَومَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ ظِلِّي». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
- У кишидан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Қиёмат куни: «Азаматим учун дўст бўлганлар қани? Бугун менинг соямдан бошқа соя йўқ кунда уларни Ўз соям билан соялантираман», дейди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Муҳаббат, эҳтиром ва тақдирлаш холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши лозим. Ким Алллоҳнинг тоатида юрса, Қуръон ва суннатни тарқатишга бел боғласа, одамларни шу икки нарсага амал қилишга ундаса, бу инсон холис, дўстона муносабат ўрнатилишга лойиқдир. Мусулмон киши бошқа мусулмон биродари билан мана шу асосда кучли ўзаро дўстлик-биродарликни тикласа, бундай инсонлар Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати ва афвига ноил бўладилар. Қиёматнинг ўта шиддатли оҳир кунида ушбу дўстлик биродарлик асқотади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши биродарини Аллоҳ йўлида яхши кўришининг аҳамияти.
- Аллоҳ йўлида дўстлашганлар Қиёмат куни Аллоҳ томонидан чақириладилар.
- Аллоҳ розилигини истаб дўстлашган кимсалар Қиёмат куни Аллоҳнинг сояси остида бўладилар. Аллоҳ уларни ҳеч қандай соя йўқ кунда Ўз соясида соялантиради.
- Мусулмон киши бошқа мусулмон биродари билан дўстлиги Аллоҳ розилиги учун бўлганми ёки дунёвий сабаблар учунми? Шуни қайтадан текшириб кўрмоғи лозим.
Ҳадис 31 / УЛАМО ВА КИБОР ҲАМДА ФАЗЛ АҲЛЛАРИНИ ҲУРМАТИНИ БАЖО КЕЛТИРИШ
Written by Administrator Душанба, 21 Март 2022 20:41УЛАМО ВА КИБОР ҲАМДА ФАЗЛ АҲЛЛАРИНИ ҲУРМАТИНИ БАЖО КЕЛТИРИШ
31 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لِيَلِنِي مِنْكُمْ أُولُوا الأَحْلاَمِ وَالنُّهَى، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
- Абдуллоҳ ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари ва раҳматларини кўрамиз. У зот саҳобаларига содда ва соғлом йўналиш (этика)ни ўргатмоқдалар. Яъни, Ислом динида барча ишлар, оддий кўринган амалларгача ўз таълими, одоби хусусида, масалан, овқатланиш, одамларга салом бериш, меҳмонларга иззат-икром кўрсатиш каби ҳаётнинг барча ўринларидаги ишлар ҳақидага зарур батафсил кўрсатмалар баён этилган. Исломдаги энг катта ибодат намозни адо этиш бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозга ўтган вақтларида ортларида фиқҳда, ақл ва Қуръон ҳифзида билимдон бўлган саҳобалари туришига кўрсатма бердилар. Токи бу зотлар ўзларидан ортда турганларга ҳам ўрнак бўлишлари лозим эди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Ислом барча ишларда тартиб ва қоидага асосланган диндир. Ўша тартибдаги ибодатлардан бири намоздир.
- Фиқҳ билимдонлари бевосита имомнинг ортида туради. Сўнгра бироз билимда пастроқлар туради. Бундан мақсад имом хатога йўл қўйса ёки ҳушдан кетиш ёки ўлим каби ҳодисалар юз берса, унинг ўрнига имомликка ўтиши учундир.
- Илм аҳллари ва Қуръон ҳофизлари доим аввалги сафда турадилар.