Риёзус солиҳийн (болалар учун)

Риёзус солиҳийн (болалар учун) (124)

УСОМА ҚУТБИДДИН

Болалар учун

Риёзус солиҳийн шарҳи

(Солиҳлар гулшани)

 

Араб тилиданАнвар Аҳмад таржимаси

Тошкент: 2018

 

بسم الله الرحمن الرحيم

Муқаддима

 

Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукрона бўлсин, Унинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг асҳоби ҳамда аҳли байтига кўпдан-кўп саловоту дурудлар ёғилсин!

«Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби Ислом оламининг мўътабар ва машҳур олимларидан имом, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз Абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламларига мансуб бўлиб, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлиги, Суннати набавиййа асосида мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чорлаш, иймонини юксалтириш, ахлоқини ўнглашда катта хизмати туфайли исломий ўлкаларда маълум ва машҳур.

Қўлингиздаги ушбу рисола имом Нававийнинг «Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби асосида Мисрлик олим Усома Қутбиддин томонидан енгил ва содда услубда, жажжи болажонларнинг ёшига мос келадиган одобахлоқ, фазилатли, ёд олишга осон ва қисқа ҳадислар танлаб олиниб, бироз шарҳи ва ҳадисдан олинадиган фойдалари билан келтирилган.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, Солиҳлар боғида сайр этиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб этсин, омин, ё Роббал-оламийн!

ОТА- ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ВА ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН АЛОҚАНИ ТИКЛАШ ҲАҚИДА

26 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَجْزِي وَلَدٌ وَالِدًا إِلاَّ أَنْ يَجِدَهُ مَمْلُوكًا، فَيَشْتَرِيَهُ، فَيُعْتِقَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бола отасининг ҳаққини адо қила олмайди. Фақатгина отасини қул ҳолатида топиб, уни сотиб олиб озод қилгандагина, ҳаққини адо қила олади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Ислом инсонларда мукаммал инсоний туйғуларни тарбия қилади. Ушбу инсоний туйғу ва қадриятларнинг аввалида ота- онаси олдидаги масъулияти туради. Хусусан, ота- она кексайганда бу масъулият янада ортади. Қуръони карим  Аллоҳдан кейин ота- онанинг фазилатига иқрор бўлиб, уларга яхшилик қилишга ва итоат этишга тарғиб қилади. Чунки ота- онага итоатда бўлиш Аллоҳ таолога итоат қилиш Унга яқин бўлишни англатади.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳам Қуръони карим баён қилган  таълимотни сўзлари ва амаллари билан кўрсатиб, инсонларни  ота- онага яхшилик қилишга таълим бериб, ундайдилар.

 

 Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Фарзанд отасига ҳар қанча яхшилик қилмасин, ота унга кўрсатган мурувват ҳаққини ўтай олмайди, тенглашолмайди.
  2. Қадимда Ислом умматида ота- онанинг фарзандлардан миннатдор бўлиши деярли доимий анъана бўлган. Бугунги кунга келиб ушбу қадрият кам учрайдиган бўлиб, анчайин ночор алфозга тушган. Шуни билишимиз лозимки, ота- онамизга ҳар қанча яхшилик қилмайлик барибир кам, биз уларга  янада кўпроқ мурувват кўрсатишимиз,  яхшилик қилишимиз  даркор экан.
  3. Отамиз бизнинг дунёга келишимиз сабабчиси дея ҳурматлашимиз керак. Ҳар қанча яхшилик қилмайлик,  унинг асли отамизга бориб тақалишини унутмайлик.
  4. Динимиз Ислом ота- онага гўзал муомала қилишга берган аҳамияти улкандир.

Ҳадис 25

Written by Душанба, 21 Март 2022 17:40

25 - عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ تَعَالَى؟ قَالَ: «الصَّلاَةُ عَلَى وَقْتِهَا» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «بِرُّ الْوَالِدَيْنِ» قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيْلِ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ учун қайси амал севимлироқ?» деб сўрадим. «Вақтида ўқилган намоз», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар. «Кейин қайсиси?» дедим. «Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадис мусулмонлар ўзлари билмаган фойдали нарсаларни сўрашга тарғиб қилмоқда. Ундан кейин, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам "Намоз ибодатларнинг бошидир", деган сўзлари, кейин эса ота‑онага яхшилик қилиш, сўнгра динга қайғуриб, Аллоҳ йўлида жидду‑жаҳд қилиш ҳақидаги жавоблари келмоқда. Бу ўринда ота‑онага яхшилик қилиш  қай даражада муҳимлиги келиб чиқади. Аллоҳ таоло ота‑онага яхшилик қилишни Ўзига ибодат қилишдан кейинги ўринга қўймоқда. "(Эй инсон), Парвардигоринг наздида, сизларга ёлғиз унинг ўзига ибодат қилишларинингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди" (Исро сураси, 23‑оят).

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Мусулмон одам Аллоҳ таоло яхши кўрадиган амални ўрганишга ошиқади.
  2. Намоз- Аллоҳ ҳузуридаги амалларнинг энг бошида туради.
  3. Мусулмон одамнинг энг афзал амали -намозларни ўз вақтида адо қиллишидир.
  4. Ота‑онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг ҳаққидан кейинги ўринда туради.
  5. Ота‑онага яхшилик қилиш, сўз ва амални уйғунлаштириш билан бўлади.

Ҳадис 24 / ҚЎШНИНИНГ ҲАҚҚИ

Written by Душанба, 21 Март 2022 17:38

ҚЎШНИНИНГ ҲАҚҚИ

24 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «واللهِ لاَ يُؤْمِنُ، وَاللهِ لاَ يُؤْمِنُ، واللهِ لاَ يُؤْمِنُ» قِيلَ: مَنْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الَّذِي لاَ يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас!» деганларида, «Ким у, эй Аллоҳнинг расули?» дейилди. Шунда у зот: «Ёмонликларидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадисда қўшничилик ҳақидаги Ислом кўрсатмасига риоя қилмаганларнинг оқибати ёмон бўлиши маълум бўляпти. Аянчли оқибат шулки, Ислом ва иймон сифатидан банданинг масуво қилинишидир. Иймондан маҳрум бўлиб, бўлиб, охиратда жаҳаннамга улоқтирилишдан ҳам  улкан ҳалокат борми?! Бу ҳолга тушишдан Аллоҳ асрасин!

 

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз

 

  1. Қўшнинингшундайҳақлари борки, унга риоя қилиниш шарт.
  2. Кимқўшнисигаозор берса, унинг иймони мукаммал эмас.
  3. Қўшнигаёмонликқилиш мусулмон ахлоқига зиддир.
  4. Қўшнизинасидагичироқни ўчириб қўйиш, озор берадиган даражада телевизор ва радио овозини баланд қилиш, қўшнининг аёли ва қизларига назар солиш, қўшниларни пойлаб, жосуслик қилиш, истироҳат вақтларида шовқин солиш, ўйин- ўйнаш каби ҳолатлар билан қўшниларга озор бермаслик лозимлиги.

ҚЎШНИНИНГ ҲАҚҚИ ВА БУ ТЎҒРИДАГИ ВАСИЯТЛАР БАЁНИ

23- وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ وَعَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالاَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا زَالَ جِبْرِيلُ يُوصِيْنِي بِالجَارِ حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаброил менга қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб қолдим», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: “Ёлғиз киши озчилик, биродарлари билан кўпчилик", деб айтилган ҳикмат машҳур. Инсон учун биродаридан ҳам яқинроғи – бир манзилда ёки яқин манзилда яшайдиган қўшнилардир. Чунки Ислом дини жамоат, иттифоқлик, дўстлик ва меҳр-оқибат динидир. У қўшниларга эътибор беришни, ўзаро ёрдамга ва самимий алоқаларни тиклашга чақиради. Қўшнилар орасидаги ўзаро алоқалар жамиятнинг салоҳияти ва кучини намоён қилади.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Қўшни билан гўзал муомала қилишнинг аҳамиятли экани.
  2. Жаброил алайҳиссалом энг буюк фариштадирлар. Энг буюк фаришта қўшни ҳақида васият қилиши - бу иш улкан амал эканини англатади.
  3. Ҳар‑бир мусулмон киши қўшниларига эътибор бериб, уларга гўзал муомала қилиши ва ҳақларини адо этиши шартдир. Ҳақларидан: салом бериш, бемор бўлса бориб кўриш, шариатга зид келмаган маросим ва муносабатларда иштирок этиш ва уларда кўмаклашиш.

ЗАИФ ВА КАМБАҒАЛ МУСУЛМОНЛАРНИНГ ФАЗИЛАТИ

 

22 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّهُ لَيَأْتِي الرَّجُلُ السَّمِينُ العْظِيمُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لاَ يَزِنُ عِنْدَ اللهِ جَنَاحَ بَعُوضَةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиёмат куни жисми катта ва семиз кишилар келишади. Уларнинг Аллоҳ ҳузурида пашша қанотича ҳам вазнлари бўлмайди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ислом дини инсонларнинг шакли, ташқи кўриниши ҳамда тана тузилишига қараб баҳо беришдан огоҳлантиради. Бу ҳолатларда  одамларнинг ҳеч қандай аралашуви, дахлдорлиги йўқдир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг шундай халқ қилган, шу тарзда яратганидандир. Бошқаларни баҳо беришда, таърифлашда бу ўлчов, меъёр эмас. Балки одамларни иймон, амал ва амалларининг манфаатли экани ўлчовдир, таърифдир. Ҳадису шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам тана тузилиши катта, семиз ва оғир кишиларни баъзи нодон одамлар уларни кучли ва баҳодир деб санашларини зикр қилмоқдалар. Аслида эса, бундай кимса Аллоҳ наздида тариқча ҳам қадри бўлмайди. Нафақат тариқ, балки пашша қанотича ҳам вазни йўқдир.

 Нега ундай, деган савол бўлсачи?

Чунки уларда на иймон бор, ва на солиҳ амал. Иймон ва солиҳ амалларгина инсоннинг қадри-қиймати, обрўси Аллоҳ ҳузурида, сўнгра Унинг Расули наздида ва бошқа мусулмонлар кўз ўнгида ҳам  баланд даражага кўтаради, ҳурматли қилади.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ташқи кўриниш инсоннинг оқибатини ҳал қилмайди. Баъзи заиф ва кучсиз, озғин кишиларни биламизки, одамлар уларга эътибор беришмайди, писанд қилишмайди. Лекин Қиёмат куни уларнинг салобатлари, тақволари ва вазмин, ҳокисорликлари ва солиҳ амаллари тарозуни оғир қилади. (Худди Абдуллоҳ ибн Масъуд каби).
  2. Ҳадиси шариф шуни англатадики, охиратнинг ўлчов-мезони дунёнинг ўлчов-мезонидан фарқ қилади. Охиратда иймон, қалб ва амал ўлчови бўлади. Дунё ўлчовида эса салобат-оғирлик, тана тузилиши ва ташқи кўриниш билан ўлчанади.
  3. Кучсизларга гўзал муомалада бўлиш лозимлиги, эҳтимол уларнинг Аллоҳ наздида қадр‑қимматлари бўлиши мумкин.

  

Аллоҳ таоло: «Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга ва қўлларингиздаги қулларингизга яхшилик қилингиз!» деб айтади (Нисо сураси, 36-оят).

МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҲОЖАТЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ХУСУСИДА

21 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ أَخُــو الْمُسْلِمِ لاَ  يَظلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ. وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيْهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَومِ القِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَومَ الْقِيَامَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ҳақиқий мусулмон киши нафақат мусулмон биродари учун, балки барча одамларга раҳмдил ва меҳрибон бўлади. Ушбу сифатларни ўзида жамлаган мўмин, биродарларига зулм ёки хиёнат қилиши, уларга зулм қилинишига сабабчи бўлиши мумкин эмас. Балки доимо одамларни ташвишини аритиш ва оғирини енгил қилишга ҳаракатида бўлади.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, гарчи ўртада масофалар бўлиб, бошқа шаҳар ва бошқа маконда яшаса ҳам.
  2. Мусулмонни биродарига зулм қилиши ҳаромлиги, хусусан ғамхўри, ҳимоячиси йўқ бўлган бечораҳолларга.
  3. Мусулмон киши биродарини душман озор бериши ёки қатл қилиши учун ташлаб қўймайди. Балки имкони борича ҳимоя қилиб, унинг ёнини олади.
  4. Мусулмон киши бошқа мусулмон биродарининг ҳожатини чиқариши муқобилида унинг ҳам эҳтиёжларини Аллоҳ рўёбга чиқаради.

Ҳадис 20

Written by Friday, 04 Март 2022 18:02

20 - وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَنَا وَكَافِلُ الْيَتِيمِ فِي الجَنَّةِ هَكَذَا» وَأَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى، وَفَرَّجَ بَيْنَهُمَا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

وَ«كَافِلُ الْيَتِيمِ»: الْقَائِمُ بِأُمُورِهِ.

 

  1. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Етимни қарамоғига олган мен билан жаннатда мана бундайдир» деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқларининг орасини озгина очиб, ишора қилдилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

 

Шарҳ:  Кўпинча,  етим бола  доим моддий ва маънавий маҳрумликни ҳис қилиб яшайди. Етимлар жамият аъзолари уларни камситмасдан уларга гўзал муомала қилинадиган соғлом муҳитда яшашлари  керак.  Шунинг учун Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам етимларни қарамоғга олишни, уларга яхшилик қилишни тарғиб этганлар.  Етимларга ғамхўрлик кўрсатган инсонни эса, жаннатда ўзлари билан қўшни бўлишдек шарафга эришишини айтганлар.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз

 

  1. Ислом дини етимларни моддий ва маънавий томондан қўллаб қувватлайди.
  2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни етимларга ғамхўрлик қилишга чақирадилар.
  3. Етимни қарамоғига олган киши жаннатда Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга бўлади.
  4. Расулуллоҳнинг кўрсаткич ва ўрта бармоқ билан ишора қилишлари – Ўзларига жуда ҳам яқин бўлишини ифодалаш учун бўлган.

МУСУЛМОНЛАРНИНГ АЙБЛАРИНИ ЁПИШ ХУСУСИДА

  

19 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَسْتُرُ عَبْدٌ عَبْدًا فِي الدُّنْيَا إِلاَّ سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда бошқа бир банданинг айбини шу дунёда беркитар экан, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

 

Шарҳ: Мусулмон одам биродарлари айбини қидирмасдан, балки уларнинг айбини яширади.  Ас- Саттор-  Аллоҳнинг гўзал исмларидан бўлиб,  У Зот бандаларининг айбларини яшириб, камчиликларини ёпувчидир дегани. Кимки мусулмонларнинг айбларини яширса, Аллоҳ Қиёмат куни одамлар олдида унинг айбини яширади, шармандаликдан асрайди. Яшириш деганда ҳақни ва одамларнинг ҳуқуқларини зое қилишни  тушунмаслик керак. Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилганни айбларини фош қилиб, шарманда қилмасдан яшириш ижобий хислат, мумкин бўлган ҳолат. Аммо бандаларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўладиган ҳолатда эса айбу камчиликни яширмасдан, рўйирост  гапирилади.

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон кимса биродарининг айбларини яшириб, одамлар олдида шарманда қилмайди.
  2. Мусулмон киши биладики, бошқа мусулмоннинг айбини яширишнинг мукофоти- Аллоҳ Қиёмат кунида унинг ҳам айбини яшириши билан бўлади. Чунки мукофот ўша амалнинг жинсидан бўлади.
  3. Мусулмон киши одамларнинг айбини яширади, чунки бу амални Аллоҳ севади.
  4. Мусулмон киши одамларнинг айбини яширар экан, уларнинг уят нарсаларини фош қилмаслиги ундан ҳам муҳимдир.

ЗУЛМ ҚИЛИШ ҲАРОМЛИГИ ҲАМДА НОҲАҚЛИКНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШГА БУЙРУҚ

 18 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللهُ عَنْهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Дини ва ақидасини ҳурмат қилган мусулмон бошқа мусулмонларга сўзи ёки амали билан озор бермайди. Бирор кишига тили билан озор бериб ёмонлик қилиб, бошқаларнинг ҳис- туйғулари билан ўйнашмайди. Одамларга оғир келадиган, малол келадиган, азият берадиган лафзларни ишлатмайди. Шунингдек,  гуноҳлардан ўзини сақлаган, четлашган кимсанинг мисоли худди дунё ва ҳаёт фитналаридан ўзини тортиб, динини сақлаш мақсадида Аллоҳ томон ҳижрат қилган кимса кабидир. Мусулмон киши худди чироқ каби доим одамларга ёруғлик улашади ва ёмонликка фақат яхшилик билан жавоб қайтаради.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ҳақиқий мусулмон шахснинг бошқалардан ажралиб турадиган ўзига хос сифатлари бўлади.
  2. Мусулмон киши биродарига сўзи ва амали билан озор бермайди.
  3. Мусулмон киши фақат яхшиликни гапиради. Агар хато қилса, узр айтишга ошиқади.
  4. Мусулмон киши одамларга қўли билан озор бермайди, улардан бирор нарсани ўғирламайди.
  5. Муҳожирлик савобига эришишни орзу қилганлар Аллоҳ ман этган ишлар ва ёмон одатларни тарк қилиш билан ўша даражани қўлга киритиши мумкинлиги.

ЗУЛМНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА

 

17 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لَيُمْلِي لِلظَّالِمِ، فَإِذَا أَخَذَهُ لَمْ يُفْلِتْهُ، ثُمَّ قَرَأَ: {وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَديدٌ}. متفق عليه.

 

  1. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло золимга (зулмдан тўхташи учун) муҳлат беради. Агар энди жазолайдиган бўлса, уни жазодан халос этмайди», деб қуйидаги оятни ўқидилар: «Парвардигорингиз (аҳли) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлашиазоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд сураси, 102-оят).

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадис ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа шу маънодаги ҳадисларида муҳим нарса-  Аллоҳнинг коинотда ўрнатган қонуниятларидан бирига далолатдир. У ҳам бўлса,  бировларга ноҳақ зулм қилувчи инсон ҳар қанча узоқ умр кўрмасин, барибир охирида Аллоҳга йўлиқиб, қаттиқ ҳисобга тутилади.

Нима учун шундай?!

Чунки зулм – миллат ва халқларнинг харобликка етакловчи, оила ва хонадонларни абгор қилувчи, виждон ва қалбларни бузувчи йўлдир. Мана шу жиҳатда Қуръони карим оятлари зулм ва зулмга олиб борувчи йўллардан сақланиш хусусида қаттиқ огоҳлантиради. Мана шу ерда Пайғамбар алайҳиссаломнинг золимларга нисбатан қаттиқ таҳдидлари – ваъийдлари ва улар тотадиган Аллоҳнинг аламли азоблари намоён бўлади.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Албатта Аллоҳ таоло золимлардан ғофил эмас.
  2. Зулм ҳар қанча узун бўлмасин, унинг ниҳояси Аллоҳ томонидан қаттиқ жазога гирифтор қилинади.
  3. Аллоҳ золимни маълум муддат ўз ҳолида қолдириши, уни ҳисобдан, азобдан халос қилади, деган тушунчани бермайди.
  4. Мусулмон киши Аллоҳнинг берган муҳлати билан овуниб, бемалол бўлиб қолмасдан, балки доимо тавба қилишга ошиқади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.