Ҳадис 18 / ЗУЛМ ҚИЛИШ ҲАРОМЛИГИ ҲАМДА НОҲАҚЛИКНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШГА БУЙРУҚ

Rate this item
(0 votes)

ЗУЛМ ҚИЛИШ ҲАРОМЛИГИ ҲАМДА НОҲАҚЛИКНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШГА БУЙРУҚ

 18 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، وَالْمُهَاجِرُ مَنْ هَجَرَ مَا نَهَى اللهُ عَنْهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон – тили ва қўлидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Дини ва ақидасини ҳурмат қилган мусулмон бошқа мусулмонларга сўзи ёки амали билан озор бермайди. Бирор кишига тили билан озор бериб ёмонлик қилиб, бошқаларнинг ҳис- туйғулари билан ўйнашмайди. Одамларга оғир келадиган, малол келадиган, азият берадиган лафзларни ишлатмайди. Шунингдек,  гуноҳлардан ўзини сақлаган, четлашган кимсанинг мисоли худди дунё ва ҳаёт фитналаридан ўзини тортиб, динини сақлаш мақсадида Аллоҳ томон ҳижрат қилган кимса кабидир. Мусулмон киши худди чироқ каби доим одамларга ёруғлик улашади ва ёмонликка фақат яхшилик билан жавоб қайтаради.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ҳақиқий мусулмон шахснинг бошқалардан ажралиб турадиган ўзига хос сифатлари бўлади.
  2. Мусулмон киши биродарига сўзи ва амали билан озор бермайди.
  3. Мусулмон киши фақат яхшиликни гапиради. Агар хато қилса, узр айтишга ошиқади.
  4. Мусулмон киши одамларга қўли билан озор бермайди, улардан бирор нарсани ўғирламайди.
  5. Муҳожирлик савобига эришишни орзу қилганлар Аллоҳ ман этган ишлар ва ёмон одатларни тарк қилиш билан ўша даражани қўлга киритиши мумкинлиги.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.