Ҳадис 21 | МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҲОЖАТЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ХУСУСИДА

Rate this item
(0 votes)

МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҲОЖАТЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ХУСУСИДА

21 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُسْلِمُ أَخُــو الْمُسْلِمِ لاَ  يَظلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ. وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيْهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَومِ القِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَومَ الْقِيَامَةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади. Ким мусулмондан бир ташвишни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Шарҳ: Ҳақиқий мусулмон киши нафақат мусулмон биродари учун, балки барча одамларга раҳмдил ва меҳрибон бўлади. Ушбу сифатларни ўзида жамлаган мўмин, биродарларига зулм ёки хиёнат қилиши, уларга зулм қилинишига сабабчи бўлиши мумкин эмас. Балки доимо одамларни ташвишини аритиш ва оғирини енгил қилишга ҳаракатида бўлади.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, гарчи ўртада масофалар бўлиб, бошқа шаҳар ва бошқа маконда яшаса ҳам.
  2. Мусулмонни биродарига зулм қилиши ҳаромлиги, хусусан ғамхўри, ҳимоячиси йўқ бўлган бечораҳолларга.
  3. Мусулмон киши биродарини душман озор бериши ёки қатл қилиши учун ташлаб қўймайди. Балки имкони борича ҳимоя қилиб, унинг ёнини олади.
  4. Мусулмон киши бошқа мусулмон биродарининг ҳожатини чиқариши муқобилида унинг ҳам эҳтиёжларини Аллоҳ рўёбга чиқаради.

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.