ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН АЛОҚАНИ ТИКЛАШ
28 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُبْسَطَ لَهُ فِي رِزقِهِ، وَيُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ، فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وَمَعْنَى «يُنْسَأَ لَهُ فِي أَثَرِهِ»: أَيْ: يؤخر له في أَجلهِ وعُمُرِهِ.
- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
«Кимнинг ризқи мўл бўлиши ёки ажали ортга сурилиши хурсанд қилса, силаи раҳм қилсин», деяётганларини эшитдим».
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Ота- она биргаликда бир оила ташкил қилиши ортидан оиладаги ҳар бир шахс, оила аъзолари ўзида ишончни, ризқида баракани ва оиласида манфаатни ҳис қилади. Қариндошлик -қардошлик хислатларини ўзига жо айлаган инсонлар силаи раҳмга риоя этадилар. Бу ҳолларда қувончу шодликларда доимо унинг ёнида турувчи ва қўлловчи яқинлари бўлади. Бу силаи раҳм сабабидан бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Ислом динида силаи раҳмнинг аҳамияти улкандир.
- Ризқнинг кенг бўлиши силаи раҳмга боғлиқдир.
- Силаи раҳм отанинг қариндошлари ва онанинг қариндошларига нисбатан бўлиши.
- Силаи раҳмнинг кўринишларидан бири- ҳеч бўлмаса телефон орқали бўлсада ҳол сўраб, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиб туриш лозимдир.