УЙҚУ ОДОБЛАРИ
57 – وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنَ اللَّيْلِ وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أمُوتُ وَأَحْيَا».
وَإِذَا اسْتيْقَظَ قَالَ: «الحَمْدُ للَّهِ الَّذي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيهِ النُّشُورُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
- Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ётоқларига ётсалар, қўлларини чаккалари остига қўйиб «Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳйа», деб айтардилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.)
Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда маа аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва қайтиш Унгадир.)
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Уйқуни “кичик ўлим” деб ҳам таърифлашади. Инсон уйқудалик пайтида ташқи оламдан узилиб, ундаги ҳаётий ҳаракати деярли тўхтайди. Уйқу- Аллоҳ таоло бандасини қабзасида ушлаб туришидир. Мусулмон киши уйқуга Аллоҳнинг исмини зикр қилиб ётади. Шу амали билан мўмин уйғоқлигида каби уйқусини ҳам ибодатга айлантиради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши барча ишларини Аллоҳнинг исми билан амалга оширади.
- Уйқуни “кичик ўлим” деб таърифланади. Чунки ухлаётган одам дунёдан узилиб, руҳи вақтинча ушлаб турилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса, уйқуси вақтида олур", (Зумар сураси, 42‑оят) деб айтган.
- Ўлим ва ҳаёт Аллоҳнинг изни билан бўлишини мусулмон шахс эътироф қилади.
- Ухлашда ўнг томонга ёнбошлаб ётиш Набавий суннатлардандир.