Ҳадис 70 / ДЎСТЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ ҲАҚИДА

Rate this item
(0 votes)

ДЎСТЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ ҲАҚИДА

70 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا نَحْنُ فِي سَفَرٍ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ عَلَى رَاحِلَةٍ لَهُ، فَجَعَلَ يَصْرِفُ بَصَرَهُ يَمِينًا وَشِمَالاً، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ مَعَهُ فَضْلُ ظَهْرٍ، فَلْيَعُدْ بِهِ عَلَى مَنْ لاَ ظَهْرَ لَهُ، وَمَنْ كَانَ لَهُ فَضْلُ زَادٍ، فَلْيَعُدْ بِهِ عَلَى مَنْ لاَ زَادَ لَهُ» فَذَكَرَ مِنْ أَصْنَافِ الْمَالِ مَا ذَكَرَهُ، حَتَّى رَأَينَا أَنَّهُ لاَ حَقَّ لأَحَدٍ مِنَّا فِي فَضْلٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Биз сафардалик пайтимизда, бир киши ўз уловига миниб келиб, назарини ўнг ва чап томонига ташлай бошлади. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг ортиқча минадиган нарсаси бўлса, улови йўқларга берсин. Кимнинг ортиқча сафар таоми бўлса, йўқларга берсин», деб ва яна ҳар турли мол-дунёларни зикр қилдилар. Ҳаттоки, биздан кимда ортиқча нарса бўлса, ўзиники эмас экан-да, деб ўйлаб қолдик”.

Имом Муслим ривоятлари.

 

Шарҳ: Мусулмон киши эга бўлган дунёси, мол-мулкидан бошқа биродарига ёрдам қилади. Хусусан, ўша дунё ўзининг зарурати, оиласининг ҳожати аслийясидан ортиқча бўлса, ундан ҳам яхши. Хоҳ у овқат, егулик кўринишида бўлсин, хоҳ улов-транспорт бўлсин, ушбу нарсалар билан атрофидаги эҳтиёжманд мусулмонларга ёрдам бериши лозим. Айниқса, ҳозирги пайтимизда сафарда юрган мусофирларга ёрдам кўрсатиш ҳам киради. Пиёда қолган мусофирларга улови-машинаси билан ёки тунаш жой билан ёрдам қўлини чўзиш ҳам шундай амаллардандир..

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Мусулмон киши биродарига сафарда ёки бошқа жойларда кўмак беради.
  2. Мусулмон киши эҳтиёжидан ташқари нарсаларни, овқат ёки улов бўлсин, биродарларига илинади, садақа қилади.
  3. Мусулмонлар динда ўзаро оға-инидирлар, биродардирлар. Биродарлик насабдаги, қондошликдаги ака‑укалардан ҳам кучлироқ алоқадир.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.