МУАЗЗИННИ ЭШИТИЛГАНДА АЙТИЛАДИГАН НАРСАЛАР
74 - وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ، فَقُولُوا كَمَا يَقُولُ المُؤَذِّنُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
- Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Шарҳ: Муаззиннинг азонини эшитган пайтимизда дунё ва охиратдаги ютуққа эришиш воситаси бўлган намозга чақириқ экании боис, ушбу раббоний нидонинг ҳурматини бажо келтирмоғимиз лозим. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бу хусусдаги кўрсатмалари- азонни эшитилганида уни қайтариб туришдир. Такрорлаб айтиб туриш билан айтилган сўзларни тасдиқлаб, иқрор бўлиш маъноси ҳам бордир. Бу иш осон бўлиши билан бирга, савоби ҳам улуғдир. У нарса Қиёмат куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг шафоатларига сабаб бўлади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши азонни эшитишга ошиқади.
- Мусулмон киши савобни қўлга киритиш учун азонни қайтариб туради.
- Азон эшитган пайтимизда нидога ҳурматан ишларимизни тўхтатиб турамиз.
- Мусулмон киши бошқа биродарларига азонни қайтариб туриш фазилатини эслатиб туради.