Ҳадис 85 / ТУНГИ НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТИ

Rate this item
(0 votes)

 ТУНГИ НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТИ

  

85 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا نَعَسَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلاَةِ، فَلْيَرْقُدْ حَتَّى يَذْهَبَ عَنْهُ النَّومُ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا صَلَّى وَهُوَ نَاعِسٌ، لَعَلَّهُ يَذْهَبُ يَسْتَغْفِرُ فَيَسُبَّ نَفسَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангизни намоз ўқиётганида мудроқ тутса, то уйқуси тарқалмагунча ухлаб олсин. Эҳтимол, бирингиз мудраган ҳолда намоз ўқиётиб, истиғфор айтаяпман деб ўзини дуоибад қилаётгандир».

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Аллоҳнинг бандаларига ато қилган неъмати- тоқати етмайдиган нарсага таклиф қилмаслигидир. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларини ва ўзларидан кейинги умматни қуйидаги нарсага йўлламоқдалар: Агар кишининг уйқуси келса, намоз ўқишга туришга қурби етмаса, намозини тўхтатсинда, танаси бироз роҳат олиши учун бироз мизғиб олсин. Намозини қайта ўқиш учун тайёргарлик қилсин. Агар дам олиб бўлгач холи яхшиланса, намозни ўқиб олсин. Чунки уйқу ғолиб келувчи кучдир. Эҳтимол мудраб намоз ўқиганида ўзининг ҳолатни идрок қилолмаслик эҳтимоли бор. Уйқусираб нима деяётганини билмасдан, истиғфор айтаяпман деб ўзини дуоибад қилиб қўйиши мумкин.

Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Ислом инсоннинг фитрати ва кучини ҳисобга олиб амр қилади.
  2. Мусулмон киши қаттиқ чарчаган бўлса намоз ўқиши яхши эмас.
  3. Ибодатдан мақсад ҳажм ва сон эмас, балки ибодатнинг саҳиҳ -тўғри адо этилиши муҳим.
  4. Мусулмон киши намоз хусусида Расулуллоҳ с.а.в.нинг таълимотларига эргашади.

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.