Ҳадис 86 / МИСВОКНИНГ ФАЗИЛАТИ

Rate this item
(0 votes)

 МИСВОКНИНГ ФАЗИЛАТИ

 

86 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «السِّوَاكُ مَطْهَرَةٌ لْلَفَمِ مَرْضَاةٌ للرَّبِّ». رَوَاهُ النَّسَائِيُّ، وَابْنُ خُزَيمَةَ فِي صَحِيحِهِ بِأَسَانِيد صَحِيحَةٍ.

 

  1. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозалаб, Роббни рози қилур», дедилар.

Насаий ва Ибн Ҳузайма саҳиҳ санад билан ривоят қилишди.

Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом мўмин кишининг аъзолари ҳам ташқи кўринишда, ички ҳолатда ҳам покиза бўлишини таъкидлаганлар. Бунинг мисолида ул зотнинг арок шохидан тайёрланган мисвокни ишлатишни тавсия қилганларини эслаб ўтиш мумкин. Мисвок оғиз ва тишни овқат қолдиқларидан тозалайди. Таркибидаги фойдали моддалар эса хушбўй ҳид ҳам тортиқ қилади. Бундан ташқари, мисвок ишлатишда Аллоҳнинг розилиги бор. Пайғамбар алайҳиссаломнинг буйруқларига бўйинсиниш ҳам бор. Ушбу ҳолат Исломнинг гўзаллиги, шаффофлигига ҳам мисолдир.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Мисвок ишлатиш- набавий суннатлардандир.
  2. Мисвок оғизни тозалаб, покликни сақлайди.
  3. Мисвок ишлатиш - Аллоҳнинг рози қиладиган амаллардандир. Чунки Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади.
  4. Агар мисвок топилмаса, унинг ўрнини босувчи тиш пастаси (маъжун) ва чўткаси билан тозаланаверади.

islom.uz © 2003-2024.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Яндекс.Метрика

 

 

Masjid.uz.
Отличные.