Ҳадис 101 / ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ

Rate this item
(0 votes)

 ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ

 101 - وَعَنْ زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رضَي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقَولُ: «اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ العَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالبُخْلِ وَالهَرَمِ، وَعَذَابِ الْقَبْرِ، اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لاَ يَنْفَعُ، وَمِنْ قَلْبٍ لاَ يَخْشَعُ، وَمِنْ نَفْسٍ لاَ تَشْبَعُ، وَمِنْ دَعْوَةٍ لاَ يُسْتَجَابُ لَهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал бухли вал ҳарами ва ъазабил қобри, Аллоҳумма ати нафсий тақваҳа ва заккиҳа анта хайру ман заккаҳа анта валиййуҳа ва мавлаҳа, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфау ва мин қолбин ла яхшаъу ва мин нафсин ла ташбаъу ва мин даъватин ла юстажабу лаҳа», деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қариликдан, қабр азобидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, нафсимнинг тақвосини бергин ва уни поклагин ва Сен покловчиларнинг яхшисисан. Сен дўсти ва хожасисан. Аллоҳим, Сенинг номинг ила фойда бермайдиган илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан ва ижобат қилинмайдиган дуодан паноҳ тилайман.

Имом Муслим ривоятлари.

Шарҳ: Киши баъзан  ҳаётда шундай қийинчиликларга дучор бўладики, унга қарши туришга ва таҳаммул қилишга ожизлик сезади. Ана шу пайтда кучли ва қудратлининг Зот ҳузурига талпинади. Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ фарз қилган нарсаларни бажаришда ожиз бўлиб қолишдан паноҳ тилаганлар. Дангасалик ва бепарволикдан паноҳ тилаганлар. Шунингдек инсоннинг душмани бўлган қўрқоқликдан ва воқеалар қаршисида шижоат етишмаслигидан паноҳ тилаганлар. Яна заифлик ва беморликка ошно бўлган ўта қариликдан, мол‑дунёга қаттиқ берилишдан, ҳақдор кишиларга инфоқ қилмасликдан, қабр зулматидаги аламли азобдан, ҳаётда ва ўлим соатида фитнага йўлиқишдан, мол‑мулк фитнасива шайтоннинг фитнасидан паноҳ тилардилар.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз

  1. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига паноҳ тилаш лозим бўлган нарсаларни таълим берардилар.
  2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нафсга ва жисмга етадиган касалликларидан паноҳ тилардилар.
  3. Мусулмон киши Аллоҳдан дунё ва охиратдаги фитналардан сақлашини сўраб, дуо қилади.
  4. Шундай салбий сифатлар борки, мўмин киши доимо улардан сақланиши, кучи етмаган ўринда Аллоҳдан, паноҳ сўраши лозим.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.