Ҳадис 111 / УЗРСИЗ ЎНГ ҚЎЛ БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИШНИНГ КАРОҲИЯТИ

Rate this item
(0 votes)

 УЗРСИЗ ЎНГ ҚЎЛ БИЛАН ИСТИНЖО ҚИЛИШНИНГ КАРОҲИЯТИ

 111 - عنْ أبي قَتَادةَ رضي اللَّه عَنْهُ عنِ النبي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال: «إذَا بال أحدُكُمْ فَلاَ يأْخُذَنَّ ذَكَرهُ بِيَمِينِهِ، وَلاَ يسْتَنْجِ بِيمِينِهِ، ولاَ يتنَفَّسْ في الإنَاءِ».

مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон сизлардан бирингиз пешоб қилса закарини (сиядиган аъзосини) ўнг қўли билан ушламасин ва ўнг қўли билан истинжо қилмасин, ҳамда идиш ичида нафас олмасин», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Одоб -Ислом хусусиятларидан бўлиб, у мусулмонлар ҳаётида фақат салоҳият ва тўғри йўлга ундайди. Ҳатто ҳожатхонада ҳам одобга риоя қилишга чақиради. Масалан, истинжони ўнг қўлда амалга оширишдан ман этади. Чунки ўнг қўл дуо, зикр, таом ва фазилатли амаллар учун хослангандир. Аммо чап қўл ифлос, нажас ва бошқа нарсалар учун хослангандир. Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом ўнг қўл билан закарни ушлашдан ман этдилар.

 

Ҳадисдан ўрганганларимиз 

  1. Ўнг қўл билан закарни ушлашнинг кароҳияти.
  2. Ўнг қўл билан истинжо қилишнинг кароҳияти.
  3. Истинжо ва эснаш каби унча хушланмаган ишларда чап қўлни ишлатиш лозимлиги.
  4. Сув идишга қараб нафас олишдан қайтарилган. Чунки нафас олиш завқланишга монеълик қилиб, касалликка сабабчи бўлади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.