1593/2 – بَاب: مَا يُكْرَهُ مِنْ كَثْرَةِ السُّؤَالِ وَتَكَلُّفِ مَا لَا يَعْنِيهِ

1593.2-БОБ.

 Кўп савол беришнинг ва ўзига даҳли бўлмаган
нарсада такаллуфнинг* кариҳ кўрилиши ҳақида

 

* Такаллуф – кучаниш, чираниш, ўз‑ўзига юклаш, кучи етмайдиган нарсани бажаришга интилиш, бир нарсани ҳадеб суриштиравериш ва ўзини кўрсатишга уриниш. Бу ердаги такаллуф мулозамат маъносида эмас.

 

2160/7296- عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r: «لَنْ يَبْرَحَ النَّاسُ يَتَسَاءَلُونَ حَتَّى يَقُولُوا: هَذَا اللهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ، فَمَنْ خَلَقَ اللهَ؟».

 

.21607296. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Одамлар бир‑бирларидан сўрайверишади, сўрайверишади, ниҳоят, «Бу Аллоҳ барча нарсанинг яратувчиси экан. Хўш, Аллоҳни ким яратган?» дейишади».

Published in Забидий

بسم الله الرّحمن الرّحيم

94 – كِتَاب: الْأَحْكَامِ

  1. 94. Ҳукмлар китоби

 

1582/1 – بَاب: السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ لِلْإِمَامِ مَا لَمْ تَكُنْ مَعْصِيَةً

1582.1‑боб.

модомики Маъсият бўлмаса, имомга
қулоқ солиб, итоат этиш ҳақида

 

2146/7142 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ t قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ r: «اسْمَعُوا وَأَطِيعُوا، وَإِنِ اسْتُعْمِلَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ، كَأَنَّ رَأْسَهُ زَبِيبَةٌ».

 

.21467142. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга боши қора майиздек ҳабаш қул омил этиб тайинланса ҳам, (унга) қулоқ солинглар, итоат қилинглар!» дедилар».

 

Изоҳ: Исломнинг аввалида ҳар қандай ишга раҳбар этиб тайинланган шахс «омил» – ишчи деб аталган. Биздаги «амалдор» сўзи ҳам шу ўзакдан олинган.

Published in Забидий

1567/5 – بَاب: الرُّؤْيَا النَّهَارِ

1567.5‑боб.

Кундузги туш ҳақида

 

2128/7001 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ r يَدْخُلُ عَلَى أُمِّ حَرَامٍ بِنْتِ مِلْحَانَ رَضِيَ الله عَنْهَا، وَكَانَتْ تَحْتَ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ، فَدَخَلَ عَلَيْهَا يَوْمًا فَأَطْعَمَتْهُ، وَجَعَلَتْ تَفْلِي رَأْسَهُ، فَنَامَ رَسُولُ اللهِ r ثُمَّ اسْتَيْقَظَ وَهْوَ يَضْحَكُ، قَالَتْ: فَقُلْتُ: مَا يُضْحِكُكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَاسٌ مِنْ أُمَّتِي عُرِضُوا عَلَيَّ غُزَاةً فِي سَبِيلِ اللهِ، يَرْكَبُونَ ثَبَجَ هَذَا الْبَحْرِ، مُلُوكًا عَلَى الْأَسِرَّةِ، أَوْ مِثْلَ الْمُلُوكِ عَلَى الْأَسِرَّةِ». قَالَتْ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ. فَدَعَا لَهَا رَسُولُ اللهِ r، ثُمَّ وَضَعَ رَأْسَهُ ثُمَّ اسْتَيْقَظَ وَهْوَ يَضْحَكُ، فَقُلْتُ: مَا يُضْحِكُكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَاسٌ مِنْ أُمَّتِي عُرِضُوا عَلَيَّ غُزَاةً فِي سَبِيلِ اللهِ». كَمَا قَالَ فِي الْأُولَى، قَالَتْ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ ادْعُ اللهَ أَنْ يَجْعَلَنِي مِنْهُمْ، قَالَ: «أَنْتِ مِنَ الْأَوَّلِينَ»، فَرَكِبَتِ الْبَحْرَ فِي زَمَانِ مُعَاوِيَةَ بْنِ أَبِي سُفْيَانَ، فَصُرِعَتْ عَنْ دَابَّتِهَا حِينَ خَرَجَتْ مِنَ الْبَحْرِ، فَهَلَكَتْ.

 

.21287001, 7002. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳаром бинт Милҳоннинг олдига кириб турар эдилар. У Убода ибн Сомитнинг никоҳида эди. Бир куни унинг ҳузурига кирган эканлар, у зотни меҳмон қилибди ва бошларини қарай бошлабди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлаб қолибдилар. Кейин кулиб уйғонибдилар. (Умму Милҳон) айтади: «Эй Аллоҳнинг Расули, нега куляпсиз?» дедим. У зот: «Менга умматимдан Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан одамлар намоён қилинди. Мана бу денгиз ўртасида кетаётирлар. Тахтдаги подшоҳлардек [Исҳоқ «ёки «Тахтдаги подшоҳлар каби», деб иккиланган]» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар. Кейин яна бошларини қўйдилар. Кейин кулиб уйғондилар. «Нега куляпсиз, эй Аллоҳнинг Расули?» дедим. У зот олдинги сафар айтганларидек: «Менга умматимдан Аллоҳ йўлида ғазотга чиққан одамлар намоён қилинди...» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин», дедим. У зот: «Сен биринчилардансан», дедилар».

Кейинчалик, Муовия ибн Абу Суфён даврида у денгиз сафарига чиқди. Денгиздан чиқаётганида уловидан йиқилиб, ҳалок бўлди».

 

* Бу аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маҳрамларидан бўлган. Унинг синглиси Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Набий алайҳиссаломнинг оналарига эмикдош сингил бўлган.

Published in Забидий

 بسم الرّحمن الرّحيم

92 - كِتَاب: التَّعْبِيرِ

  1. Таъбир китоби

 

1563/1 – بَاب: رُؤْيَا الصَّالِحِينَ

1563.1‑боб.

СОЛИҲЛАРНИНГ ТУШИ ҲАҚИДА

 

2123/6983 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ r قَالَ: «الرُّؤْيَا الْحَسَنَةُ مِنَ الرَّجُلِ الصَّالِحِ، جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ».

 

.21236983. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ кишининг яхши туши нубувватнинг қирқ олти жузидан биридир», дедилар».

Published in Забидий

1549/3 – بَاب: مَوْلَى الْقَوْمِ مِنْ أَنْفُسِهِمْ، وَابْنُ الْأُخْتِ مِنْهُمْ

1549.3‑БОБ.

ҚАВМНИНГ МАВЛОСИ УЛАРНИНГ ЎЗИДАН,
(қавмга мансуб) қизНИНГ ЎҒЛИ ҲАМ УЛАРДАН

 

2102/6761 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «مَوْلَى الْقَوْمِ مِنْ أَنْفُسِهِمْ».

 

.21026761. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавмнинг мавлоси уларнинг ўзидандир», дедилар. Ёки шунга ўхшаш гап айтдилар».

 

Изоҳ: Бир қавм бир қулни озод қилса, у қул ўша қавмга мансуб саналади, мероси ҳам уларга бўлади.

Published in Забидий

2080/6580 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: إنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ قَدْرَ حَوْضِي كَمَا بَيْنَ أَيْلَةَ وَصَنْعَاءَ مِنَ الْيَمَنِ، وَإِنَّ فِيهِ مِنَ الْأَبَارِيقِ كَعَدَدِ نُجُومِ السَّمَاءِ».

 

.20806580. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг Ҳавзим Айла* билан Ямандаги Санъо оралиғичадир. Унда осмон юлдузлари ададича кўзачалар бор», дедилар».

 

* Айла – Қизил денгиз соҳилида жойлашган, қадимий Шом таркибига кирувчи шаҳар. Ҳозирда Урдун қироллигининг жанубидаги Ақоба шаҳри.

Published in Забидий

2075/6559 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَخْرُجُ قَوْمٌ مِنَ النَّارِ بَعْدَ مَا مَسَّهُمْ مِنْهَا سَفْعٌ، فَيَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ، فَيُسَمِّيهِمْ أَهْلُ الْجَنَّةِ: الْجَهَنَّمِيِّينَ».

 

.20756559. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавм дўзахда бир аланга текканидан кейин ундан чиқиб, жаннатга киради. Жаннат аҳли уларни «жаҳаннамийлар» деб атайди», дедилар». 

Published in Забидий

 2040/6418 - عَنْ أَنَسٍ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: خَطَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم خُطُوطًا فَقَالَ: «هَذَا الْأَمَلُ، وَهَذَا أَجَلُهُ، فَبَيْنَمَا هُوَ كَذَلِكَ إِذْ جَاءَهُ الْخَطُّ الْأَقْرَبُ».

 

.20406418. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чизиқлар чизиб туриб, «Мана бу орзу-ҳаваси, буниси эса ажали. У шундай бўлиб турганида тўсатдан унга яқинроқ чизиқ келиб қолади», дедилар».

Published in Забидий

1472/41 بَاب: الْحَمْدِ لِلْعَاطِسِ

1472.41-БОБ.

Акса урганнинг ҳамд айтиши ҳақида

 

2002/6221 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: عَطَسَ رَجُلَانِ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَشَمَّتَ أَحَدَهُمَا، وَلَمْ يُشَمِّتِ الْآخَرَ، فَقِيلَ لَهُ، فَقَالَ: «هَذَا حَمِدَ اللهَ، وَهَذَا لَمْ يَحْمَدِ اللهَ».

 

.20026221. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши акса урди. У зот бирига ташмит айтдилар, бошқасига ташмит айтмадилар. У зотга (бу ҳақда) айтилган эди, «Мана бу Аллоҳга ҳамд айтди, манави эса Аллоҳга ҳамд айтмади», дедилар».

 

Изоҳ: «Ташмит айтиш» – акса урган кишига «Йарҳамукаллоҳ», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», дейишдир.

Published in Забидий

1462/31 – بَاب: الْاِنْبِسَاطِ إِلَى النَّاسِ وَالدُّعَابَةِ مَعَ الْأَهْلِ.

1462.31-БОБ.

Одамларга очиқ муомалада бўлиш ҳамда
аҳлу аёли билан мутойиба қилиш ҳақида

 

1992/6129 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: إِنْ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لَيُخَالِطُنَا، حَتَّى يَقُولَ لِأَخٍ لِي صَغِيرٍ: «يَا أَبَا عُمَيْرٍ، مَا فَعَلَ النُّغَيْرُ؟».

 

.19926129. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто менинг укамга: «Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр?» деганлар».

 

Изоҳ: «Нуғайр» сўзи «нуғор»нинг кичрайтирилган шакли бўлиб, у тумшуғи қизил, чумчуққа ўхшаган қушдир. Абу Умайрнинг шундай қушчаси бўлиб, уни ўйнаб юрарди. Бир куни у ўлиб қолибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Умайрни эркалаб, шу гапни айтганлар.

Published in Забидий
Page 1 of 17

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.