345 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْكَبَائِرُ: الإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ. [6675].
«اليَمِينُ الْغَمُوسُ» الَّتِي يَحْلِفُهَا كَاذِباً عامِداً، وَسُمِّيتْ غَمُوساً، لأَنَّهَا تَغْمِسُ الحالِفَ فِي الإِثْمِ.
- Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ғамус қасамдир», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
ИСТИҒФОР БОБИ
124 - وعنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رضي اللَّه عنْهُ عن النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قالَ: «سيِّدُ الإسْتِغْفار أَنْ يقُول الْعبْدُ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لا إِلَه إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَني وأَنَا عَبْدُكَ، وأَنَا على عهْدِكَ ووعْدِكَ ما اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ما صنَعْتُ، أَبوءُ لَكَ بِنِعْمتِكَ علَيَّ، وأَبُوءُ بذَنْبي فَاغْفِرْ لي، فَإِنَّهُ لا يغْفِرُ الذُّنُوبِ إِلاَّ أَنْتَ. مَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنا بِهَا، فَمـاتَ مِنْ يوْمِهِ قَبْل أَنْ يُمْسِيَ، فَهُو مِنْ أَهْلِ الجنَّةِ، ومَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وهُو مُوقِنٌ بها فَمَاتَ قَبل أَنْ يُصْبِح، فهُو مِنْ أَهْلِ الجنَّةِ». رواه البخاري.
«أَبُوءُ»: بباءٍ مضْمومةٍ ثُمَّ واوٍ وهمزَةٍ مضمومة، ومَعْنَاهُ: أَقِرُّ وَأَعترِفُ.
- Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта Роббии, лаа илааҳа иллаа анта, холақтании ва ана ъабдук ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака би ниъматика ъалаййа ва абуу’у бизанбии, иғфир лии фа’иннаҳуу лаа йағфируз‑зунууба иллаа анта», дейишингдир». Ким буни кундузи чин дилдан айтса ва шу куни кеч кирмасдан вафот этса, жаннат аҳлидандир. Ким буни кечаси чин дилдан айтса ва тонг отмай туриб вафот этса, жаннат аҳлидандир».
Истиғфорнинг маъноси: «Аллоҳим! Роббим Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратгансан ва мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Қилмишларимнинг ёмонлигидан Ўзингнинг паноҳингга қочаман. Менга берган неъматларингни ҳам тан оламан, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қилгин, чунки Сенгина гуноҳларни мағфират қиласан».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан Пайғамбар алайҳиссаломни ҳадисларида гўзал балоғий услубнинг таълимини кўрамиз. У зот саҳобаларига Роббилари учун шукр қилишни таълим берганларидек, гуноҳлари учун истиғфор айтишни ҳам ўргатмоқдалар. Шояд Аллоҳ инсонларни гуноҳини кечирса, чунки мағфирати кенг Аллоҳ таоло гуноҳларни кечириб, айбларни яширишга ҳам қодир Зотдир. Кимки ушбу саййидул истиғфор дуосини тонгда ва кечқурун ўқиса, сўнгра вафот этиб, Аллоҳга йўлиқса, у жаннат аҳлидандир деган буюк, умидбахш башоратни севикли Пайғамбаримиз с.а.в. ушбу ҳадислари орқали бутун Ислом умматига эълон қилмоқдалар. Бу ушбу дуонинг нақадар фазилатли ва савоби улкан эканини билдиради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши доим неъматни ва Аллоҳнинг фазли‑карамини эътироф этади, иқрор бўлади.
- Мусулмон киши убудиятга ҳақли Зот ва халқ қилишга қодир Зот- якка Аллоҳдир дея эътиқод қилади, иймон келтиради.
- Мусулмон киши қилиб қўйган гуноҳ, ёмонлиги учун Роббисидан истиғфор сўрайди, паноҳ тилайди.
- Гуноҳларни кечирилишини фақат Аллоҳдан сўралади.
Аллоҳнинг ёрдами билан ушбу китоб таржимаси 2018/09/12 санада тугади.
ҲАР ТУРЛИК МАЛОҲАТЛИ (ГЎЗАЛ, ЧИРОЙЛИ) ҲАДИСЛАР БОБИ
123 - عَنْ أبي مسْعُودٍ الأنْصَارِيِّ رضي اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ مِمَّا أدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلامِ النُّبُوَّةِ الأولَى: إذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنعْ مَا شِئْتَ». رواهُ البُخَاريُّ.
Абу Масъуд ал-Ансорийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, одамларга етиб келган нубувват сўзларидан бири: «Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деган гапдир», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Ҳаё сифати ўта нозик, латиф сифат бўлиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу сифатлари ва хулқлари билан бошқалардан алоҳида ажралиб турганлар. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам парданишин (чимилдиқ)даги қиздан ҳам ҳаёли эдилар». Ҳаё- одамларга аралашиб, қўшилиб юришга монеълик қилмайди. Ҳаё- одамлар олдида қилишдан уяладиган ишни тарк қилмоқдир. Ҳаё ва иймон бир‑бирига ўта яқин нарсалардир. Агар бири кўтарилса, иккинчиси ҳам кўтарилади. Ҳаё иймон учун гўё далил кабидир. У тангани икки томонига ўхшайди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Ҳаё -пайғамбарларнинг хулқларидандир.
- Пайғамбарларнинг барчалари ҳаё хулқига эга бўлганлар.
- Хоҳлаган ишини хоҳлаган пайт амалга оширадиган тартибсиз кимсаларда ҳаё йўқдир.
- Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёли эдилар. У зот: "Ҳаёнинг барчаси яхшиликдир", деганлар.
- Бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда бирор киши кўрмаётган бўлса ҳам қабиҳ ишни тарк қилиш- ҳаё дейилади.
РАЙҲОНГА ЎХШАШ БИРОР ХУШБЎЙ НАРСА ТОРТИҚ ЭТИЛСА, УНИ УЗРСИЗ РАД ЭТИШНИНГ КАРОҲИЯТИ
121 - عَنْ أنَسِ بنِ مَالِكٍ رضي اللَّه عَنْهُ أنَّ النبيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ لا يَرُدُّ الطِّيبَ. رواهُ البُخاري.
- Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани рад этмасдилар”.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Ислом поклик ва тозаликни севади. Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни севади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом райҳон каби хушбўй нарсаларни рад этмай, қабул қилишни буюрганлар. Чунки у нарсалар хушбўй ҳид таратиб, соғлом завқли кишини мамнун қилади. Мусулмон киши хушбўй нарсани рад этиши дуруст эмас. Чунки бу нарсани ўзига ва бошқа суҳбатдошларига манфаати бордир. Лекин, касаллик ёки таъсирчанлик (аллергия)си бўлса, бундай кишиларни рад қилишида зарар йўқ. "Зарар бериш ҳам йўқ, зарар кўриш ҳам йўқ" деб айтилган ҳадисга мувофиқдир, рад қилишда ҳам чиройли тарзда рад қилади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўйликни яхши кўрардилар, у зотдан доим хушбўй ҳид таралиб турар эди.
- Мусулмон киши доим хушбўй бўлиб юришга эътибор қаратади. Хоҳ оғзи бўлсин, хоҳ тер оқадиган жойи бўлсин, тозалик ва гигиенага жиддий эътибор қаратади.
- Агар биродарим хушбўй нарса совға қилса, уни рад этмайман. Чунки бу иш-суннатдандир.
- Агар менда аллергия касали бўлса ёки бемор бўлсам хушбўй нарсани рад этишим мумкин. Чунки бу ҳолат мусулмон киши узрли бўлади.
- Хонадонинг боғига райҳон ва атиргулларни экиб қўй!
НАМОЗДА УЗРСИЗ У ЁҚ-БУ ЁҚҚА ҚАРАШНИНГ КАРОҲИЯТИ
118 - عَنْ عَائِشَةَ رضِيَ اللَّه عَنْهَا قَالَتْ: سأَلْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنِ الإلْتِفَاتِ في الصَّلاةِ فَقَالَ: «هُوَ اخْتِلاسٌ يَخْتَلِسُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ صَلاةِ الْعَبْدِ». رواهُ البُخَاري.
- Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтоннинг банданинг намозидан уриб қолишидир», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Баъзи одамлар намозда турганида шайтон келиб уларни васваса қилади. Шунда намоз ўқиётган киши ўнг ва чапга қарашни бошлайди. Ёки ўгирилиб қарамасада, кўзқири билан қарайди. Бу ҳолат Аллоҳ билан бўладиган банданинг муомала одобига тўғри келмайди. Ундан ташқари, хузуъ ва хушуъга ҳам тўғри келмайди. Агар мусулмон кишида шундай бўлса, аввало Аллоҳдан ёрдам сўрайди, сўнгра намозда фикрини жам қилиб адо этади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши билмаган нарсасини илм аҳлидан сўрайди.
- Мусулмон киши намози дуруст бўлиши учун ҳаракат қилади.
- Намоз ичида қибладан бошқа томонга қараш- ўғрилик кабидир. Чунки у Роббиси билан бўладиган хузуъ ва хушуъдан ўғирлайди.
- Шайтон мусулмоннинг душманидир. Ҳар қандай майда, арзимас воситалар билан бўлсада, унинг намозига ҳалақит қилишни, бузишни истайди.
- Имом Алий намоз ичида соқолини ўйнаётган кишини кўриб, атрофдагиларга: "Агар бу хушуъ қилганида, аъзолари ҳам хушуъ қилар эди", деб айтдилар.
ЗИКРНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНИ АЙТИШГА ТАРҒИБ
99 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «مَثَلُ الَّذِي يَذكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لاَ يَذْكُرُهُ، مَثَلُ الحَيِّ وَالْمَيِّتِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ فَقَالَ: «مَثَلُ البَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، وَالبَيْتِ الَّذِي لاَ يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، مَثَلُ الحَيِّ وَالْمَيِّتِ».
- Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббисини зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик ва ўликнинг мисоли кабидир», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Аллоҳни зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уйнинг мисоли худди тирик ва ўлик мисоли кабидир», бўлиб келган.
Шарҳ: Аллоҳни зикри билан машғул бўлиш банда билан Аллоҳ орасидаги алоқани тиклаш учун бўлган бирдан бир воситадир. У мағфират ва улкан савоб учун бўлган йўлдир. Пайғамбар алайҳиссалом роббисини зикр қиб юрган кишини ҳақиқий ҳаётда яшаётган киши деб бизга таълим бермоқдалар. Зикр фақат тилни қимирлатиш билан бўлмайди. Балки, тил қимирлаш билан бирга қалб ҳозирлиги, Аллоҳ кузатиб турибди, деган кайфият билан бўлади. Чунки қалблар ғайб сирларининг идишидир.
Аммо Аллоҳни зикр қилмайдиган киши икки оёғида юрса ҳам қалбаки ҳаётда яшаётган бўлади. Чунки у Роббиси билан алоқани узгани учун ўлик ҳисобланади.
Зикр – Аллоҳни якка деб сифатланадиган калималар, шукр, муҳаббат, хавф ва ражони англатувчи сўзлар, Қуръон тиловати, тонг ва кечки дуолар, бир жойга кирган ва чиққандаги дуолар, таомдаги дуолар, омонат ва ибодатни ўтаётгандаги дуолар ва бундан бошқа дуоларни ўз ичига олади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон ҳаётидаги Аллоҳ зикрини аҳамияти.
- Солиҳ амалларга тарғиб қилаётганда мисол келтириш.
- Аллоҳ зикри қалб ва руҳ тириклигини билдиради.
- Аллоҳни зикр қилмайдиган оадамлар орасида ҳаракатланмайдиган ўлик кабидир.
ОЛДИ-СОТДИДА БАҒРИКЕНГ БЎЛИШ
94 - وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَحِمَ اللهُ رَجُلاً سَمْحًا إِذَا بَاعَ، وَإِذَا اشْتَرَى، وَإِذَا اقْتَضَى». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
- Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!» дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Одатда олди‑сотди, савдо, тижорат ишлари баҳслашиш, келишмовчилик ва сўз айтишиш билан амалга оширилади. Ислом бу хусусда ҳам бошқалардан ажралиб туришини истади. Шунинг учун уларни муомалада ўзаро раҳм‑шафқатга, олди‑бердида енгиллик қилишга, сотувчи билан олувчи орасида ҳийла ишлатмасликка, нарх белгилашда қаттиқлик қилмасликка ва одамларни ҳаққини уриб қолмасликка чақиради. Шунингдек, қарз олди‑бердисида ҳам бағрикенг бўлишга чақиради. Ушбу ҳолатда ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати набавияларига мувофиқ амал қилиб, Аллоҳнинг розилигини топиш мақсад қилинади.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Мусулмон киши ҳаётининг ҳар бир жабҳасида Ислом бағрикенглигига риоя этади.
- Савдо ва тижоратда, нарх белгилашда ҳаддан ошмайди, муомалада ростгўй бўлади.
- Сотиб олишдаги бағрикенглик- сотувчига пулни тўлашда чўзиб юбормаслик.
- Сотишдаги бағрикенглик- қасам ичиб, буюмни сотмасликдир.
ЗУЛҲИЖЖАНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНЛИГИДА ВА БОШҚА ПАЙТЛАРДА РЎЗА ТУТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
91 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ أَيَّامٍ العَمَلُ الصَّالحُ فِيهَا أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ هَذِهِ الأَيَّامِ» يعني: أَيَّامَ العَشْرِ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَلاَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ؟ قَالَ: «وَلاَ الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ، إِلاَّ رَجُلٌ خَرَجَ بِنَفْسِهِ، وَمَالِهِ فَلَمْ يَرْجِعْ مِنْ ذَلِكَ بِشَيءٍ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
- Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунчалик маҳбуб эмас», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди. «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жони ва моли ила чиқсаю ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар».
Имом Бухорий ривоятлари.
Фойда: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни бўлмиш ташриқ кунларда ибодат ва хайрли ишлар қилиш Аллоҳ Таолога энг маҳбуб амалдир.
Шарҳ: Кунлар ичида шундай фазилатли кунлар борки, улардан фойдаланиб қолиш лозим. Улкан савобни қўлга киритадиган энг яхши фурсатлардан бири –Зулҳижжанинг биринчи ўн кунлиги экан. Пайғамбаримиз с.а.в. ушбу ҳадисларида Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида хайрли амаллар қабул этилиб, банда улкан савобларга эришишига башорат бермоқдалар. Ушбу кунларнинг фазилат шулки, Аллоҳ ушбу кунларда озгина амалга кўпгина ажру савобларни беради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидаги солиҳ амалларнинг аҳамияти.
- Ҳар бир фурсатнинг ўзига хос фазилати бор, мусулмон киши улардан унумли фойдаланиши лозим.
- Ушбу кунда солиҳ амаллар кўпайтирилади.
- Мусулмон киши ушбу куннинг фазилати ҳақида бошқа мусулмонларга ҳам етказиши тарғиб этиши маҳбуб амалдир.
БОМДОД НАМОЗИНИНГ ИККИ РАКАТ СУННАТИ ТАЪКИДЛАНГАН СУННАТ ЭКАНИ ҲАҚИДА
81 - وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَكْعَتَا الفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُمَا: أَحَبُّ إِليَّ مِنَ الدُّنْيَا جَمِيعًا».
- Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бомдод намозининг икки ракат (суннати) дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида:
«(Икки ракат бомдод намозининг суннати) дунёдаги ҳамма нарсадан мен учун яхшироқдир», дейилган.
Шарҳ: Мўъмин киши бомдод намозини ўз вақтида адо этишга ошиқади. Бу намоз кишининг иймонига ва динининг мустаҳкамлигига далилдир. Чунки бомдод намози мўмин билан мунофиқларнинг орасини фарқловчидир. Расулуллоҳ с.а.в. бомдод намозини мунофиқларга адо этиш оғирдир, деб хабар берганлар. Пайғамбар алайҳиссалом бу намознинг савоби улканлигини одамлар билганларида эди, ушбу намозни гарчи масжидга эмаклаб бориб бўлсада, адо этишарди дея фазилати улуғ эканига ишора қилганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Бомдод намози намозларнинг ичидаги энг савоби улуғ намоздир.
- Мусулмон киши бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқишга ошиқади.
- Намозхон киши бомдод намозига уйғониш учун барча чораларни кўради. Масалан, таҳорат олиб уйқуга ётади, соат уйғотгичини белгилаб, кейин ётади.
- Мусулмон киши улкан савобни бошқаларга ҳам улашиб, дўстларини ҳам бомдод намозига уйғотишга уринади.
- Бомдод намози дунёдаги ҳар қандай бойликдан, мол-мулк, уй-жой, зебу зийнатлардан мўмин учун маҳбублигини Расулуллоҳ с.а.в. таърифлаганлар.
БЕМОРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
66 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: ((عُودُوا الْمَرِيضَ، وَأَطْعِمُوا الْجَائِعَ، وَفَكُّوا العَانِي)). رَوَاهُ البُخَارِيُّ.
((العَاني)): الأسِيرُ.
- Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Касални бориб кўринг, очни таомлантиринг ва жафокашни яъни, асирниқўйиб юборинг», деб айтдилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Шарҳ: Мусулмон киши бошқа биродарларининг ҳолидан доимо огоҳ бўлиб туради. Агар беморлари бўлса, уларни зиёрат қилади, мушкулотга йўлиқса, оғирини енгиллаштиради, уларнинг ҳаққига дуо қилади. Қурби етса, кўнгил кўтарадиган ҳадя, эҳсон улашади. Ундан ташқари муҳтож, камбағал қўшнилари бўлса, ҳолидан хабардор бўлиб туради.
Ҳадисдан ўрганганларимиз
- Набий с.а.в. ҳоҳ мусулмон, ҳоҳ ғайримуслим бўлсин, бемор кишини зиёрат қилишга буюрганлар.
- Беморни зиёрат қилинганида, уларни тез фурсатларда шифо топишини сўраб: "Лаа ба`са тоҳуруун иншааллоҳ" (“ҳечқиси йўқ, иншааллоҳ гуноҳлардан покланишдир”), деб айтиш лозим.
- Беморни зиёрат қилиш қисқа бўлиши лозим. Токи хаста инсонга ором, дам керак.
- Агар бемор тик туриб намоз ўқишга қурби етмаса, унга ўтириб ўқиши шароит яратиш лозим.
- Мусулмон киши ночор, муҳтож ва камбағал одамларни топиб, уларга таом улашади.
- Мусулмонлар асирга тушиб қолган мусулмон биродари бўлса, ватани ва аҳлига қайтишида кўмаклашади