101 ҳадис
86 - أَنْزِلُوا النَّاسَ مَنَازِلَهُمْ.
(رَوَاهُ أَبُو دَاوُد عَن عَائِشَة)
- (Ҳар бир кишига ўзининг даражасига қараб ҳурмат) ўзига муносиб жойга ўтқазинглар.
85 - مُدَارَاةُ النَّاسِ صَدَقَةٌ.
(رواه ابن حبان والطبراني والبيهقي عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)
- Одамлар билан муроса қилиш садақадир.
84 - مَنْ أَحَبَّ قَوْمًا حَشَرَهُ اللهُ فِي زُمْرَتِهِمْ.
(رواه الطبراني عن أبى قِرْصافة)
- Ким қайси қавмни яхши кўрса Аллоҳ (қиёмат куни) уни ўша қавм ичида тирилтиради.
83 - الْعَبْدُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ.
(رواه أحمد عَنْ جَابِرٍ)
- Банда (Қиёмат куни) ўзининг яхши кўрган кишиси билан биргадир.
82 - أَحِبَّ لِلنَّاسِ مَا تُحِبُّ لِنَفْسِكَ.
(رواه أحمد والطبراني والبيهقي عن يَزِيدَ بْنِ أَسَدٍ)
- Ўзинг учун раво кўрган нарсани бошқа кишилар учун ҳам раво кўр!
81 - خَيْرُ النَّاسِ أنْفَعُهُمْ لِلنَّاسِ.
(رواه الْقُضَاعِي عَن جَابر)
- Одамларнинг энг яхшиси одамларга энг манфаатли бўлганидир.
80 - اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالحَزَنِ، وَالعَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالبُخْلِ، وَالجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ، وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ.
(متفق عليه)
- Аллоҳим! Сенинг номинг билан қайғу-ҳасратдан, хафаликдан, ожизлик ва ялқовликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва ноҳақ одамларнинг ғолиб бўлишидан ўз паноҳингда сақлашингни сўрайман.
79 - الْبَلَاءُ مُوَكَّلٌ بِالْمَنْطِقِ.
(رواه القضاعي عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)
- Бало айтилган сўзга юклаб қўйилгандир.
Яъни, одамнинг бошига ҳар қандай бало келса тили орқали гапирган сўзидан келади.
78 - مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَتَمَثَّلَ لَهُ الرِّجَالُ بَيْنَ يَدَيْهِ قِيَامًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ.
(رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ الْجُهَنِيِّ)
- Ким, одамлар уни кутиб олишганида ҳурмат юзасидан тик туришларини яхши кўрса жойини дўзахдан тайёрлаб қўяверсин!
77 - إِنَّ شَرَّ النَّاسِ مَنْزِلَةً عِنْدَ اللَّهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، مَنْ يَخَافُ النَّاسُ شَرَّهُ.
(رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ)
- Қиёматда Аллоҳнинг олдида манзилати энг ёмон бўлган киши бу дунёда одамлар унинг ёмонлигидан қўрққан кишидир.