مئة وواحد حديث
(101 ҳадис)
Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси
Тошкент 2016-йил
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم
قالَ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسلَّمَ...
مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعَيْنَ حَدَيْثًا مِنْ سُنَّتِي أَدْخَلْتُهُ يَوْمَ القِيَامَةِ فِي شَفَاعَتِي.
(ابن عساكر عن أبي سعيد الخدري)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар...
"Умматимдан қайси киши суннатимдан қирқта ҳадисни ёд олса қиёмат кунида уни шафоатим остига киритаман".
1 - طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ.
(رواه إمام أبي حنيفة في مسنده عَن أنس بن مَالك، والطبراني عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ)
- "Илм изламоқ ҳар бир мусулмонга фарздир".
(Имом Абу Ҳанифа муснадида Анас ибн Моликдан ва Табароний Абдуллоҳ ибн Масьуд Розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.)
Шарҳ: Исломда ўзининг билмаган нарсасини билишга ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга учун буюк вазифадир. Кимда-ким шу вазифани адо этмаса қиёматда қаттиқ жазога йўлиқади.