Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
13-КИТОБ
«ШИН» Ҳарфи
حرف الشين
(13)

Чиройли ҳулқли сахий йигит Аллоҳ таолога ёмон ҳулқли, кекса ёшли бахил обиддан яхшироқдир.

Ибн Аббос­ (розияллоҳу анҳумо)дан. Дайламий ривояти.

* شَابٌّ سَخِىٌّ حَسَنُ الْخُلُقِ أَحَبُّ إِلَى اللهِ مِنْ شَيْخٍ بَخِيلٍ عَابِدٍ سَيِّئ الْخُلقِ.

 (رواه الديلمي عن ابن عباس)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Ёлғон гувоҳлик берувчига икки қадам босмай туриб, Аллоҳ таоло унга дўзахни вожиб этади.

Ҳо­ким ривояти.

* شَاهِدُ الزُّورِ لاَ تَزُولُ قَدَمَاهُ حَتَّى يُوجِبَ الله لَهُ النَّارَ.

 (رواه الحاكم)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Ўтирадиган жойларнинг энг ёмони бозорлар ва йўллардир. Ўтирадиган ерларнинг яхшиси эса, мас­жидлардир. Агар масжидда ўтирмасанг, уйингда ўтиришни лозим топ.

Восила (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.

* شَرُّ الْمَجَالِسِ الأسْوَاقُ وَالطُّرُقُ، وَخَيْرُ الْمَجَالِسِ الْمَسَاجِدُ، فَإِنْ لَمْ تَجْلِسْ فِي الْمَسْجِدِ فَالْزَمْ بَيْتَكَ.

 (رواه الطبراني عن واثلة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Қиёмат куни сирот кўприги устидаги мўмин­нинг шиори: «Ё Раббим, омонда қил! Омонда қил!» сўзи­дир.

Муғийра (розияллоҳу анҳу)дан. Термизий ривояти.

* شِعَارُ الْمُؤْمِنِ عَلَى الصِّرَاطِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ (رَبِّ سَلِّمْ سَلِّمْ).

 (رواه الترمذي عن المغيرة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

 Қабрларидан қайта тириладиган кундаги мўминларнинг шиори: «Ла илаҳа иллаллоҳ ва ъалаллоҳи фалятаваккалил муъминун», калимасидир.

Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Ибн Мардавайҳ ривояти.

* شِعَارُ الْمُؤْمِنينَ يَوْمَ يُبْعَثُونَ مِنْ قُبُورِهِمْ (لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَعَلَى اللهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُؤْمِنُونَ).

 (رواه ابن مردويه عن عائشة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Қиёмат куни шафоатчи бўлишим ҳақдир. Ким бунга имон келтирмаса, ўша шафоат аҳлидан бўлмайди (яъни, унга эришмайди).

Зайд ибн Арқам (розияллоҳу анҳу)­дан. Ибн Маниъ ривояти.

* شَفَاعَتَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ حق، فَمَنْ لَمْ يُؤْمِنْ بِهَا لَمْ يَكُنْ مِنْ أَهْلِهَا.

 (رواه ابن منيع عن زيد بن أرقم)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Рамазон ойи ер билан осмон оралиғида муаллақдир. У Аллоҳ таолога фитр закоти (садақаси) берилмагунча кўтарилмайди.

Жарир (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Шоҳин ривояти.

* شَهْرُ رَمَضَانَ مُعَلَّقٌ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأرْضِ، لاَ يُرْفَعُ إِلَى اللهِ إِلاَّ بِزَكَاةِ الْفِطْرِ.

 (رواه ابن شاهين عن جرير)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Шаҳидлар беш тоифадир 1. Вабо сабабли ўлган. 2. Қорни оғриб ўлган. 3. Сувга ғарқ бўлиб ўлган. 4. Уй остида қолиб ўлган. 5. Аллоҳ йўлида вафот этган.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

* الشُّهَدَاءُ خَمْسَةٌ: الْمَطْعُونُ، وَالْمَبْطُونُ، وَالْغَرِيقُ، وَصَاحِبُ الْهَدْمِ، وَالشَّهِيدُ فِي سَبِيلِ اللهِ.

 (رواه البخاري ومسلم عن أبي هريرة)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Ой йигирма тўққиз кунлик бўлса, токи янги ой­ни кўрмагунча рўза тутишни бошламанглар. Оғиз очиб юришни ҳам янги ойни кўрмагунча бошламанглар. Агар кун булутли бўлса, ўттиз кунга етказиб, мукаммал қили­нглар.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

* الشَّهْرُ تِسْعٌ وَعِشْرُون فَلاَ تَصُومُوا حَتَّى تَرَوْهُ، وَلاَ تُفْطِرُوا حَتَّى تَرَوْهُ فَإِنْ غُمَّ عَلَيْكُمْ فَأَكْْمِلُوا الْعِدَّةَ ثَلاَثِينَ يَوْمًا.

 (رواه البخاري ومسلم عن ابن عمر)

Улашиш
|
|
Нусха олиш