Дунё ва ундаги нарсалардан (яъни, гуноҳлардан тавбага) ҳижрат қилинглар.
Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан. Абу Нуайм ривояти.
* هَاجِرُوا مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا.
(رَوَاه أبو نعيم عن السيدة عائشة)
Эшигида тиланчи туриши мўмин учун (юборилган) ҳадядир.
Хатиб ривояти.
* هَدِيَّة إِلَى الْمُؤْمِنِ السَّائلُ عَلَى بَابِهِ.
(رواه الخطيب)
Ким сувда юрса, икки оёғи нам бўлади. Шу сингари мол-дунё эгаси ҳам гуноҳлардан омонда бўлмайди.
Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* هَلْ مِنْ أَحَدٍ يَمْشِى عَلَى الْمَاءِ إِلاَّ ابْتَلَّتْ قَدَمَاهُ؟ كَذَلِكَ صَاحِبُ الدُّنْيَا لاَ يَسْلَمُ مِنَ الذُّنُوبِ.
(رواه البيهقي عن أنس)
Ғалабага эришиб, ризқланишингиз заиф бечораҳол кишилар сабаблидир.
Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.
* هَلْ تُنْصَرُونَ وَتُرْزَقُونَ إلاَّ بِضُعَفَائِكُمْ.
(عن سعد بن أبي وقاص)
Эркаклар аёлларга итоат қилган пайтда ҳалок бўлишади.
Абу Бакра (розияллоҳу анҳу)дан. Аҳмад ривояти.
* هَلَكَتِ الرِّجَالُ حِينَ أَطَاعَتِ النِّسَاءَ.
(رواه أحمد عن أبي بكرة)
Нафс шаҳвати, модомики амалга оширилмаса ёки гапирилмаса, кечирилгандир.
Абу Нуайм ривояти.
* الْهَوَى مَغْفُورٌ لِصَاحِبِهِ مَا لَمْ يَعْمَلْ بِهِ أَوْ يَتَكَلَّمْ.
(رواه أبو نعيم)
Ғам қариликнинг ярмидир.
Дайламий ривояти.
* الْهَمُّ نِصْفُ الْهَرَمِ.
(رواه الديلمي)