1408-ҳадис

«Аллоҳ таоло қачон бирор бандасини яхши кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб: «Мен фалон кишини яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўргин», дейди. Бас, Жаброил алайҳиссалом ҳам уни яхши кўрадилар сўнгра осмон аҳлига нидо қилиб: «Албатта Аллоҳ таоло фалон кишини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар», десалар, осмон аҳли ҳам ўша кишини яхши кўришади. Кейин бу яхши кўриш ер аҳлида ҳам ижро қилинади. Қачон Аллоҳ таоло бирор бандасини ёмон кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб: «Мен фалон кишини ёмон кўраман, сен ҳам уни ёмон кўргин», дейди. Бас, Жаброил алайҳиссалом ҳам уни ёмон кўрадилар. Кейин осмон аҳлига нидо қилиб: «Албатта Аллоҳ фалон кишини ёмон кўради, сизлар ҳам уни ёмон кўринглар», деб айтадилар. Кейин бу ёмон кўриш ер аҳлида ижро бўлади (яъни, бу киши ер юзидаги ҳамманинг кўзига ёмон кўрина бошлайди)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

* «إنَّ اللهَ تَعَالَى إِذَا أَحَبَّ عَبْدًا دَعَا جِبْرِيلَ، فَقَالَ: إِنِّي أُحِبُّ فُلاَنًا فَأَحِبَّهُ، فَيُحِبُّهُ جِبْرِيلُ، ثُمَّ يُنَادِي فِي السَّمَاءِ، فَيَقُولُ: إنَّ اللهَ يُحِبُّ فُلاَنًا فَأَحِبُّوهُ، فَيُحِبُّهُ أَهْلُ السَّمَاءِ، ثُمَّ يُوضَعُ لَهُ القَبُولُ فِي الأَرْضِ، وَإِذَا أبْغَضَ عَبْدًا دَعَا جِبْريلَ، فَيَقُولُ: إِنّي أُبْغِضُ فُلاَنًا فَأَبْغِضُوهُ، فَيُبغِضُهُ جِبْرِيلُ، ثُمَّ يُنَادِي فِي أَهْلِ السَّماءِ: إنَّ اللهَ يُبْغِضُ فُلاَنًا فَأَبْغِضُوهُ، ثُمَّ تُوضَعُ لَهُ البَغْضَاءُ فِي الأَرْضِ»

 (رَوَاهُ مُسْلِمٌ).

Улашиш
|
|
Нусха олиш