1416-ҳадис

Тўққизинчи дарс:

Тавба хусусида

قال الله تعالى: وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (النور -31)

وقال تعالى: اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوا إِلَيْهِ (هود-3)

وقال تعالى: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا (التحريم-8)

Аллоҳ таоло: "Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар" (Нур сураси, 31‑оят)

"Роббингизга истиғфор айтинглар, сўнгра Унга тавба қилинглар" (Ҳуд сураси, 3‑оят)

"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!" (Таҳрим сураси, 8‑оят), деб айтган.

* وقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يبَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ لِيَتُوبَ مُسِيِءُ النَّهَارِ، وَيَبْسُطُ يَدَهُ بِالنَّهَارِ لِيَتُوبَ مُسِيءُ اللَّيْلِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبَها». (رَوَاهُ مُسْلِمٌ).

  1. «Тунда Аллоҳ таоло раҳмат ва мағфират қўлини кундузи гуноҳ қилувчилар тавба этишлари учун ёзади. Ва наҳорда Аллоҳ таоло раҳмат ва мағфират қўлини тунда гуноҳ қилувчилар тавба этишлари учун ёзади. Ҳатто, қуёш мағрибдан чиққунига қадар мана шундай давом этади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Улашиш
|
|
Нусха олиш