1432-ҳадис

الدرس الرابع عشر: في فضل الصف الأول وإتمام الصفوف وتسويتها

Ўн тўртинчи боб

Аввалги сафнинг фазилати ва сафларни мукаммал қилиб текислаш ҳақида

 

* قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ اْلأَوَّلِ ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلاَّ أَنْ يَسْتَهِمُوا لاَسْتَهَمُوا. (رواه البُخَارِيِّ عن أبي هريرة).

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлур эдилар», деб айтдилар.

Имом Бухорийнинг Абу Ҳурайрадан қилган ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш