الدرس الخامس عشر: في فضل صلاة الصبح والعصر والحث على حضور الجماعة في الصبح والعشاء وكراه النوم قبلها والحديث بعدها
Ўн бешинчи боб
Бомдод ва аср намозларининг фазилати ва жамоатга ҳозир бўлишга тарғиб ҳамда хуфтон намозидан олдин ухлаш ва ундан кейин гапиришнинг кароҳияти
* قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: مَنْ صَلَّى الْبَرْدَيْنِ دَخَلَ الْجَنَّةَ. (رواه الشيخان)
«Ким икки совуқ (намоз)ни ўқиса, жаннатга кирур», дедилар.
Шарҳ: «Икки совуқ намоз»лари ҳам ҳам бомдод ва аср намоздир. Баъзи уламолар, уни бомдод ва хуфтон, деб атадилар ҳам. Лекин бу ҳадисларда бомдод ва аср намозларига алоҳида эътибор берилишининг боиси бор. Аввало, бу икки намоз ер юзига муҳофаза учун тушиб чиқиб турадиган фаришталар алмашинадиган вақтда ўқилади. Ўша алмашинишдан кейин чиққан фаришталардан Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло: бандаларимни қай ҳолда тарк этиб келдингиз? деб сўрайди.
Шунинг учун ўша вақтларнинг намозини ўқиб турган бандалар катта фазлга эга бўладилар. Шунингдек, бомдод намози ширин уйқу ва дам олиш пайтида, аср намози одамлар маишат учун роса уриниб турган пайтда ўқилади. Ким бу икки намозни ширин уйқуси ва маишатидан кечиб ўз вақтида адо этса, жаннатга киради.