1440-ҳадис

  

الدرس السابع عشر: في بعض مكروهات الصلاة وتحريم المرور بين يدي المصلى والدخول في نافلة بعد شروع الإمام ورفع الرأْس قبله

 

Ўн еттинчи дарс

Намознинг баъзи макруҳлари, намозхоннинг олдидан ўтиш, имом намозга киришганидан кейин намоз ўқишга киришиш ва бошни имомдан олдин кўтариш хусусида

 

 

                                                                                                                             * قال أبو هريرة: نهى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْخَصْرِ فِي الصَّلاَةِ وَقَالَ: «لاَ صَلاَةَ بحَضْرَةِ طَعَامٍ، وَلا وَهُوَ يُدَافِعُهُ الأَخْبَثَينِ». رواه مسلم.

  1. "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлни белга қўйишдан қайтариб: «Таом ҳозир бўлганда ва икки томондаги ҳожати қистаб турганда, яъни пешоб ва ични бўшатгиси келиб турганда намоз йўқдир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Чунки бундай ҳолатларда намоз ўқувчи кишидан хушуъ кетади. Албатта намоз вақти кенг бўлса шундай. Лекин намоз вақти торайиб кетса, кароҳият кўтарилади.

Улашиш
|
|
Нусха олиш