1441-ҳадис

 * مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي صَلاَتِهِمْ! فَاشْتَدَّ قَوْلُهُ فِي ذَلِكَ حَتَّى قَالَ: لَيَنْتَهُنَّ عَنْ ذَلِكَ أَوْ لَتُخْطَفَنَّ أَبْصَارُهُمْ. (رواه البخاري ومسلم وأبو داود)

  1. «Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб кўтарадилар!» дедилар.

Сўнгра бу ҳақда сўзлари шиддатли бўлди ва:

«Ёки, албатта, бу ишдан тўхтайдилар ёки кўзлари олинур», дедилар».

Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти.

 Шарҳ: Намоз вақтида осмонга қараш намознинг хузуъини бузади, намозхоннинг хаёлини олиб қочади. Шунинг учун бу ишдан қаттиқ равишда наҳий қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, агар намозда осмонга қарашни тўхтатмасалар, кўзлари кўр қилинади, деган маънодаги гаплари қаттиқ таҳдиддир.

Шунинг учун ҳам баъзи уламолар бу ишни, ҳаром, деганлар. Зоҳирий мазҳабнинг машҳур кишиларидан Ибн ҳазм, ким бу ишни қилса, намози ботил бўлади, деган. Лекин машҳури бу иш макруҳдир. Ушбу ҳадисга амал қилиб, намоз пайтида осмонга қарамаслик лозим.

Улашиш
|
|
Нусха олиш