* عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِصِيَامِ ثَلاَثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ، وَرَكْعَتَي الضُّحَى، وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَرْقُدَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
1451. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, икки ракъат зуҳо (чоштгоҳ) намози ўқишни ва ухлашдан олдин витр намозини ўқишни менга васият қилдилар.
Муттафақун алайҳ.
Изоҳ: Ухлашдан олдин витрни ўқиш кечанинг охирида уйғонишига ишонмаган кишилар учун мустҳабдир. Агар уйғонишига ишонса, кечанинг охирида ўқиш афзалдир.