1461-ҳадис

* عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَا مِنْ عَبْدٍ تُصِيبُهُ مُصِيبَةٌ، فَيَقُولُ: إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيهِ رَاجِعُونَ: اللَّهُمَّ أَجِرْنِي فِي مُصِيبَتِي، وَاخْلُفْ لِي خَيْراً مِنْهَا، إِلاَّ أَجَرَهُ اللَّهُ تَعَالَى فِي مُصِيبَتِهِ وَأَخْلَفَ لَهُ خَيْراً مِنْهَا». قَالَتْ: فَلَمَّا تُوُفِّيَ أَبُو سَلَمَةَ، قُلْتُ كَمَا أَمَرَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَأَخْلَفَ اللَّهُ لِي خَيْراً مِنْهُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

  1. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор бандага мусибат етганида: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳумма ожирний фий мусийбатий вахлуфлий хойром минҳа» (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтувчимиз. Эй Раббим, мусибатимда ажр қил ва менга ундан яхшироғини бер), деб айтса, Аллоҳ таоло мусибатига ажр бериб, ундан яхшисини ато этади», дедилар. Эрим Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга буюрганларидек, ўша дуони айтдим. Аллоҳ таоло эрим Абу Саламадан ҳам яхшироғига – Муҳаммад алайҳиссаломнинг никоҳларига мушарраф қилди».

Имом Муслим ривоятлари

Улашиш
|
|
Нусха олиш