1465-ҳадис

 الدرس الخامس والعشرون: في استحباب ذكر الموت وكراهة تمنيه

 

25-дарс

Ўлимнинг эслашни маҳбублиги ва уни орзу қилишнинг кароҳияти

 

وقال الله تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لا تُلْهِكُمْ أمْوَالُكُمْ وَلا أوْلاَدُكُمْ عَنْ ذِكْرِ الله وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَأُولئِكَ هم الْخَاسِرُونَ * وَأنْفِقُوا مِمَّا رَزَقْنَاكُمْ مِنْ قَبْلِ أنْ يَأتِيَ أَحَدَكُمُ المَوْتُ فَيَقُولَ رَبِّ لَوْلا أخَّرْتَنِي إِلَى أَجَلٍ قَريبٍ فَأَصَّدَّقَ وأَكُنْ مِنَ الصَّالِحِينَ * وَلَنْ يُؤَخِّرَ اللهُ نَفْسًا إِذَا جَاءَ أَجَلُهَا وَاللهُ خَبيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ} [المنافقون (9: 11)].

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир. Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: «Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда) лардан бўлсам», деб қолишдан илгариБиз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз. Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот эттирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир», деб айтган. (Мунофиқун сураси, 9-11-оятлар).

 

* وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِمَنْكِبِي فَقَالَ: «كُنْ فِي الدُّنْيَا كَأَنَّكَ غَرِيبٌ أَوْ عَابِرُ سَبِيلٍ» وَكَانَ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: إِذَا أَمْسَيتَ، فَلاَ تَنْتَظِرِ الصَّبَاحَ، وَإِذَا أَصْبَحْتَ، فَلا تَنْتَظِرِ الْمَسَاءَ، وَخُذْ مِنْ صِحَّتِكَ لَمَرَضِك وَمِنْ حَيَاتِكَ لِمَوتِكَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб:

«Дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Қачон кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Қачон тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Улашиш
|
|
Нусха олиш