الدرس الثامن والعشرون: في عيادة المريض وما يدعى به له
28-дарс
Касални зиёрат қилиш ва унинг ҳаққига қилинадиган дуо
* عَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِعِيَادةٍ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعِ الْجَنَازَةِ، وَتَشْمِيتِ العَاطِسِ، وَإِبْرَارِ الْمُقْسِمِ وَنَصْرِ الْمَظْلُومِ، وَإِجَابَةِ الدَّاعِي، وَإِفْشَاءِ السَّلاَمِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Касални зиёрат қилиш, жанозага эргашишни, акса урган кишига жавоб қайтаришни, қасамнинг устидан чиқишни, мазлумга ёрдам беришни, (таом ёки бирор нарсага) чақирган кишига жавоб қилишни ва саломни ёйишни» буюрдилар.
Муттафақун алайҳ.