1474-ҳадис

* وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ خَمْسٌ، رَدُّ السَّلاَمِ، وَعِيَادَةُ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعُ الْجَنَائِزِ، وَإِجَابَةُ الدَّعْوَةِ، وَتَشْمِيتُ العَاطِسِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бештадир:

  1. Саломга алик олиш;
  2. Касални зиёрат қилиш;
  3. Жанозага эргашиш;
  4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш;
  5. Акса урганга жавоб қайтариш», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш