1477-ҳадис

الدرس التاسع والعشرون: في الصبر

29-дарс

Сабр ҳақида

 

قال اللَّه تعالى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا}.

Аллоҳ таоло: “Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз” (Оли-Имрон сураси, 200-оят),

وقال تعالى: {وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيءٍ مِنَ الْخَوفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الأَمْوَالِ وَالأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ}.

 “Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бас, сабр қилувчиларга хушхабар бергин” (Бақара сураси, 155-оят),

وقال تعالى: {إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيرِ حِسَابٍ} .

Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” (Зумар сураси, 10-оят), деб айтган.

* وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ سَعْدِ بْنِ مَالِكِ بْنِ سِنَانٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ نَاسًا مِنَ الأَنْصَارِ سَأَلُوا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فأَعْطَاهُمْ، ثُمَّ سَأَلُوهُ فَأَعْطَاهُمْ، حَتَّى نَفِدَ مَا عِنْدَهُ، فَقَالَ لَهُمْ حِينَ أَنَفَقَ كُلَّ شَيْءٍ بِيَدِهِ: «مَا يَكُنْ عِنْدِي مِنْ خَيْرٍ فَلَنْ أَدَّخِرَهُ عَنْكُمْ، وَمَنْ يَسْتَعْفِفْ يُعِفَّهُ اللهُ وَمَنْ يَسْتَغْنِ يُغْنِهِ اللَّهُ، وَمَنْ يَتَصَبَّرْ يُصَبِّرْهُ اللَّهُ. وَمَا أُعْطِيَ أَحَدٌ عَطَاءً خَيْرًا وَأَوْسَعَ مِنَ الصَّبْرِ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

  1. Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон ал-Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Ансорийлардан бўлган кишилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (нарсалар) сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга (сўраган нарсаларини) бердилар. Кейин яна сўрашди. Уларга бердилар. Ҳатто ҳузурларидаги бор нарса тугади. Уларга барча нарсани қўллари билан инфоқ қила туриб: «Ҳузуримда бирор яхши нарса бўлса, мен сизлардан дариғ тутмайман. Кимки (тамаъдан йироқ бўлиб) ўзини иффатли тутса, Аллоҳ уни иффатли қилади. Кимки ўзини ҳожатсиз қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди. Кимки бардошли бўлса, Аллоҳ уни ҳақиқий сабрли қилиб қўяди. Бирор кишига сабрдан кўра улуғ ва яхши нарса берилмайди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш