1485-ҳадис

الدرس الحادي والثلاثون

31-дарс

 

وقال الله تعالى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْراً كَثِيراً * وَسَبِّحُوهُ بُكْرَةً وَأَصِيلاً} [الأحزاب (41، 42)].

 

«Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эрта-ю, кеч У Зотни поклаб, тасбеҳ айтинглар» (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар).

قَالَ الله تَعَالَى: {إنَّ في خَلْقِ السَّماوَاتِ وَالأَرْضِ وَاخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لآيَاتٍ لأُولِي الأَلْبَابِ الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِهِمْ} [آل عمران (190، 191)].

 Аллоҳ Таоло: «Осмонлар ва ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят аломатлар борлиги шубҳасиздир. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳни эслайдилар», (Оли Имрон сураси,190-191-оятлар), деб айтган.

وقال تَعَالَى: {فَاذْكُرُونِي أذْكُرْكُمْ} [البقرة (152)].

 

«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман», (Бақара сураси, 152-оят).

 

وقال تَعَالَى: {لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ} [إبراهيم-7].

«Қасамки, агар сизлар (менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман».

وقال تَعَالَى: وَقُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ [نمل -93].

 

«Айтинг: Ҳамду сано Аллоҳ учундир».

 

وقال تَعَالَى: وَآخِرُ دَعْوَاهُمْ أَنِ الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (يونس - 10)

«Охирги тилаклари эса барча оламлар Парвардигори – Аллоҳга ҳамду сано айтишдир».

* وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يقُولُ اللهُ تَعَالَى: أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ، ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلإٍ، ذَكَرْتُهُ فِي مَلإٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.

«Аллоҳ таоло айтади: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман. Мени эсласа, у билан биргаман. Агар у Мени ўзи эсласа, Мен ҳам уни Ўзим эслайман. Агар у Мени бир жамоа ичида эсласа, Мен уни улардан яхшироқ жамоа ичида эслайман.

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «гумонидаман» деган сўзни: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин.

Улашиш
|
|
Нусха олиш