1496-ҳадис

 الدرس السابع والثلاثون: في الاستعاذات

 

37-дарс

Паноҳ тиланадиган нарсалар хусусида

* وَعَنْ أَبِي هُرَيَرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تَعَوَّذُوا بِاللهِ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ، وَدَرَكِ الشَّقَاءِ، وَسُوءِ الْقَضَاءِ، وَشَمَاتَةِ الأَعْدَاءِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايةٍ: قَالَ سُفْيَانُ: أَشُكُّ أَنِّي زِدْتُ وَاحِدَةً مِنْهَا.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Оғир балодан, бахтсизлик етишидан, ёмон қазои қадардан ва ғанимларнинг шодлигидан паноҳ тиланглар», деб айтдилар, яъни «Аъузу биллаҳи мин жаҳдил бало ва даракиш шақои ва сувил қазо ва шамотатил аъдои», деб дуо қилинглар”, дедилар”.

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: Аслида ҳадисда уч нарсадан паноҳ сўралган, буюк муҳаддис Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ унга яна бир нарсани қўшимча қилган. Лекин бунинг қайси жумла эканини аниқ эслай олмаганини омонат юзасидан айтмоқда. Бошқа ривоятларда қўшимча қилинган ана шу жумла «ғанимларнинг шодлигидан» экани айтилган.

Улашиш
|
|
Нусха олиш