Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
5-КИТОБ
«ЖИМ» Ҳарфи
حرف الجيم
(5)

 Ҳақ келди. Ботил бартараф бўлди. Ҳақ келди, ботил бошланмайди ва қайтиб келмайди.

Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривояти.

* جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ، جَاءَ الْحَقُّ وَمَا يُبْدِئُ الْبَاطِلُ وَمَا يُعِيدُ.

 (رواه البخاري ومسلم والترمذي والنسائي)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Катталар билан ўтиринглар, уламолардан сў­рангл­ар ва ҳаким-донишмандлар ила аралашиб юринг­лар.

Табароний ривояти.

* جَالِسُوا الكُبَرَاءَ، وَسَائِلُوا العُلَمَاءَ، وَخَالِطُوا الْحُكَمَاءَ.

 (رواه الطبراني)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Қалблар табиатан яхшилик қилган кишини яхши кўрадиган ва ёмонлик қилган одамни ёмон кўрадиган қилиб яратилгандир.

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан. Бай­ҳақий ривояти.

* جُبِلَتِ الْقُلُوبُ عَلَى حُبِّ مَنْ أَحْسَنَ إِلَيْهَا، وَبُغْضِ مَنْ اَسَاءَ إِلَيْهَا.

 (رواه البيهقي عن ابن مسعود)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

«Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини кўп айтиб, имонларингизни янгилаб туринг.

Аҳмад ривояти.

* جَدِّدُوا إِيمَانَكُمْ، أَكْثِرُوا مِنْ قَوْلِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ.

 (رواه أحمد)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Аллоҳ битта яхшилик қилган кишига ўн баробар кўпайтиришини битган. Демак, бир ой Рамазонда тутилган рўза ўн ойга тенг. Рамазондан кейинги шаввол ойида тутилган олти кун рўза (олтмиш кун, яъни икки ойга тенг бўлиб, буларнинг барчаси) бир йил тўлиқ рўза тутган кабидир.

Савбон (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Шайх ривояти.

* جَعَلَ اللهُ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا: الشَّهْرُ بِعَشْرِ أَشْهُرٍ، صِيَامُ سِتَّة أَيَّامٍ بَعْدَ الشَّهْرِ تَمَام السَّنَةٍ.

 (رواه أبو الشيخ عن ثوبان)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Аллоҳ таоло Одам боласининг (икки йўлидан) чиққан нажосатни дунё учун мисол қилди.

( Аҳмад ривояти).

* جَعَلَ اللهُ مَا يَخْرُجُ مِنَ ابْنِ آدَمَ مَثَلاً للِدُّنْيَا.

 (رواه أحمد)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Мен учун ер масжид ва покловчи қилинди.

Муслим ривояти.

* جُعِلَتْ لِىَ الأّرْض مَسْجِدًا وَطَهُورًا.

 (رواه مسلم)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Эртага Аллоҳнинг ҳамсуҳбатлари дунёдаги тақ­во ва зуҳд аҳлларидир.

Салмон (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Лол ривояти.

* جُلَسَاء اللهِ غَدًا أَهْلُ الوَرَعِ وَالزُّهْدِ فِي الدُّنْيَا.

 (رواه ابن لال عن سلمان)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Жунуб бўлган ва ҳайз кўрганлар Қуръондан ҳеч нарса ўқимайдилар.

Табароний ривояти.

* الْجُنُبُ والْحَائِض لاَ يَقْرَآنِ شَيْئًا مِنَ الْقُرْآنِ.

 (رواه الطبراني)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Жаннат оналар оёғи остидадир.

Аҳмад ри­вояти.

* الْجَنَّة تَحْتَ أَقْدَامِ الأُمَّهَاتِ.

 (وراه الإمام أحمد)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Ҳовли олишдан олдин қўшни, йўлга чиқишдан аввал ҳамроҳ, сафарга чиқишдан бурун зоди роҳила (еб-ичиш учун етарли озуқа) олмоқ лозим.

Таба­роний ривояти.

* الْجَارُ قَبْلَ الدَّارِ، وَالرَّفِيقُ قَبْلَ الطَّرِيقِ، وَالزَّادُ قَبْلَ الرَّحِيلِ.

 (رواه الطبراني)

Улашиш
|
|
Нусха олиш

(Ҳовли сотилаётганда) сотиб олишда имтиёзли ҳақдор қўшнидир.

  1. Дайламий ривояти.

* الْجَارُ أَحَقُّ بِشفْعَةِ أَخِيهِ.

 (رواه الديلمي)

Улашиш
|
|
Нусха олиш