78-ҳадис

Убайд ибн Журайж раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

«Ибн Умарга: «Сибтий* шипакларни кийиб юрганингни кўрдим», дедим. У: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам туки йўқ теридан тайёрланган шипакларни кияр эдлар ва ўша шипак билан таҳорат олардилар. Мен ҳам туксиз теридан бўлган шипакни кийишни яхши кўраман», деди».

* Сибт сўзи дам олиш маъносини англатади. Мол териларига маълум муддат дам бериб, кейин ошланса, теридаги тук-сочлар бутунлай тушиб кетади. Шунинг учун туки бўлмаган ошланган мол терисига «сибтий» дейилади.

78- حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مُوسَى الأَنْصَارِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَعْنٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ أَبِي سَعِيدٍ الْمَقْبُرِيُّ، عَنْ عُبَيْدِ بْنِ جُرَيْجٍ، أَنَّهُ قَالَ لابْنِ عُمَرَ: رَأَيْتُكَ تَلْبَسُ النِّعَالَ السِّبْتِيَّةَ، قَالَ: إِنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَلْبَسُ النِّعَالَ الَّتِي لَيْسَ فِيهَا شَعَرٌ، وَيَتَوَضَّأُ فِيهَا، فَأَنَا أُحِبُّ أَنْ أَلْبَسَهَا

Улашиш
|
|
Нусха олиш