101-ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам кумушдан узук ясатиб, кўзини кафтларига қаратиб олдилар. Унга «Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб нақш солдирдилар ва унинг устидан яна бошқа нақш солдиришдан қайтардилар. Муъайқибнинг қўлидан Арис қудуғига тушиб кетган узук ана ўшадир».

101 - حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ أَبِي عُمَرَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيان، عَنْ أَيُّوبَ بْنِ مُوسَى، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم اتَّخَذَ خَاتَمًا مِنْ فِضَّةٍ، وَجَعَلَ فَصَّهُ مِمَّا يَلِي كَفَّهُ، وَنَقَشَ فِيهِ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ، وَنَهَى أَنْ يَنْقُشَ أَحَدٌ عَلَيْهِ وَهُوَ الَّذِي سَقَطَ مِنْ مُعَيْقِيبٍ فِي بِئْرِ أَرِيسٍ

Улашиш
|
|
Нусха олиш