123-ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан кўра чиройлироқ нарсани кўрмадим. Қуёш у зотнинг юзларида юргандек (мунаввар) эдилар. Шунингдек, юришда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан кўра тезроқ юрган кишини кўрмадим. (У зот юрганда) гўё ер у киши учун тўшаб қўйилгандек эди. Биз (у зот билан юрганда, у кишига етишиб юриш учун) ўзимизни қийнаб юрардик, у зот эса оддий юришлари шунақа эди».

123 - حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا ابْنُ لَهِيعَةَ، عَنْ أَبِي يُونُسَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: وَلا رَأَيْتُ شَيْئًا أَحْسَنَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَأَنَّ الشَّمْسَ تَجْرِي فِي وَجْهِهِ، وَمَا رَأَيْتُ أَحَدًا أَسْرَعَ فِي مِشْيَتِهِ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَأَنَّمَا الأَرْضُ تُطْوَى لَهُ إِنَّا لَنُجْهِدُ أَنْفُسَنَا وَإِنَّهُ لَغَيْرُ مُكْتَرِثٍ

Улашиш
|
|
Нусха олиш