Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
21-КИТОБ
У ЗОТНИНГ ЎТИРИШЛАРИНИНГ КЎРИНИШИ ҲАҚИДА
باب ما جاء في جلسته صلى الله عليه وسلم
(21)

Қайла бинти Махрама розияллоҳу анҳо айтади:

«Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни масжидда қурфусо* қилиб ўтиганларини кўрдим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни ўтиришларида ўта хушуъ қилганлан ҳолда кўргач, қўрқувдан мени титроқ босди».

* «Қурфусо» орқани ерга қўйиб, икки тиззани қорнига жамлаб, қўли билан тиззаларини қучоқлаб ўтириш.

127 - حَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَفَّانُ بْنُ مُسْلِمٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ حَسَّانَ، عَنْ، جَدَّتَيْهِ، عَنْ قَيْلَةَ بِنْتِ مَخْرَمَةَ، أَنَّهَا رَأَتْ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي الْمَسْجِدِ، وَهُوَ قَاعِدٌ الْقُرْفُصَاءَ، قَالَتْ: فَلَمَّا رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، الْمُتَخَشِّعَ فِي الْجِلْسَةِ، أُرْعِدْتُ مِنَ الْفَرَقِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Аббод ибн Тамим амакисидан ривоят қилади:

«Аббоднинг амакиси Набий соллоллоҳу алайҳи васалламни масжидда бир аёқларини иккинчисининг устига қўйиб чалқанча ётганларини кўрибди».

128 - حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْمَخْزُومِيُّ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، قَالُوا: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عَبَّادِ بْنِ تَمِيمٍ، عَنْ عَمِّهِ، أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم مُسْتَلْقِيًا فِي الْمَسْجِدِ وَاضِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الأُخْرَى

Улашиш
|
|
Нусха олиш

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам масжидда ўтирсалар қўллари билан иҳтибо* қилар эдилар».

* «Иҳтибо» орқани ерга қўйиб, икки тиззани кўтариб, бели билан болдирини қўшиб кийимига ўраб ўтиришдир. Мато ўрнида инсоннинг ўз қўли бўлиши ҳам мумкин.

129 - حَدَّثَنَا سَلَمَةُ بْنُ شَبِيبٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ إِبْرَاهِيمَ الْمَدَنِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مُحَمَّدٍ الأَنْصَارِيُّ، عَنْ رُبَيْحِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا جَلَسَ فِي الْمَسْجِدِ، احْتَبَى بِيَدَيْهِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш