135-ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам касал эдилар. У зот Усома ибн Зайдга суяниб чиқдилар. Эгниларида қитрий кийим* бўлиб, уни елкаларидан ошириб кийган эдилар. (Сўнг ўша кийимда) саҳобаларга намоз ўқиб бердилар».

* Қитрий кийим – Бу Яман чакмонининг бир тури бўлиб, пахтадан тайёрланган матодан тикилган қалин устки кийим.

135 - حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَاصِمٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ سَلَمَةَ، عَنْ حُمَيْدٍ، عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ شَاكِيًا، فَخَرَجَ يَتَوَكَّأُ عَلَى أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ وَعَلَيْهِ ثَوْبٌ قِطْرِيٌّ، قَدْ تَوَشَّحَ بِهِ فَصَلَّى بِهِمْ

Улашиш
|
|
Нусха олиш