148-ҳадис

Масруқ раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирдим. Менга таом келтиришларини буюрдилар ва: «Таомдан тўймайман, сўнг йиғлагим келса йиғлайман», дедилар. Мен: «Нима учун йиғлайсиз?», дедим. Оиша розияллоҳу анҳо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёни тарк қилган пайтларидаги ҳолларини эслайман. Аллоҳга қасамки, у зот бир кунда нон ва гўштни ҳаргиз икки марта тўйиб емаганлар», дедилар».

148- حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبَّادُ بْنُ عَبَّادٍ الْمُهَلَّبِيُّ، عَنْ مُجَالِدٍ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنْ مَسْرُوقٍ، قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى عَائِشَةَ، فَدَعَتْ لِي بِطَعَامٍ وَقَالَتْ: مَا أَشْبَعُ مِنْ طَعَامٍ فَأَشَاءُ أَنْ أَبْكِيَ إِلَّا بَكِيتُ قَالَ: قُلْتُ لِمَ ؟ قَالَتْ: أَذْكُرُ الْحَالَ الَّتِي فَارَقَ عَلَيْهَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم الدُّنْيَا، وَاللَّهِ مَا شَبِعَ مِنْ خُبْزٍ وَلَحْمٍ مَرَّتَيْنِ فِي يَوْمٍ

Улашиш
|
|
Нусха олиш