Заҳдам Жармий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Абу Мусо Ашъарийнинг ҳузурида эдик. Унинг олдига товуқ гўшти солинган таом тортилди. Ўтирганлар орасида Бану Таймуллоҳдан* худди мавлоларга ўхшаган сариқчадан келган бир киши бор эди. У (овқатга) яқинлашмади. Абу Мусо унга: «Бери кел. Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг буни еганларини кўрганман», деди. У: «Мен товуқнинг бир нарса еяётганини кўриб, ундан жирканиб қолганман ва уни ҳеч қачон емайман, деб қасам ичиб қўйганман», деди. ».
* Таймуллоҳ – бу қабила номи. Таймуллоҳ сўзи Абдуллоҳ яъни Аллоҳнинг қули деган маънони англатади.
156- حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنِ الْقَاسِمِ التَّمِيمِيِّ، عَنْ زَهْدَمٍ الْجَرْمِيِّ، قَالَ: كُنَّا عِنْدَ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ، قَالَ: فَقَدَّمَ طَعَامَهُ وَقَدَّمَ فِي طَعَامِهِ لَحْمَ دَجَاجٍ وَفِي الْقَوْمِ رَجُلٌ مِنْ بَنِي تَيْمِ اللهِ أَحْمَرُ كَأَنَّهُ مَوْلًى، قَالَ: فَلَمْ يَدْنُ فَقَالَ لَهُ أَبُو مُوسَى: ادْنُ، فَإِنِّي قَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَكَلَ مِنْهُ، فَقَالَ: إِنِّي رَأَيْتُهُ يَأْكُلُ شَيْئًا، فَقَذِرْتُهُ فَحَلَفْتُ أَنْ لا أَطْعَمَهُ أَبَدًا