Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир тикувчи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни ўзи пиширган таомга таклиф қилди. Мен ҳам Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўша таомга бордим. Ҳалиги киши арпа нони ҳамда қовоқ ва қуритилган гўшт солинган шўрвани Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг яқинларига қўйди. Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёғоч товоқнинг ҳар ер-ҳар еридан қовоқни териб еётганларини кўрдим. Ўша кундан бошлаб қовоқни яхши кўраман».
162- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ مَالِكِ بْنِ أَنَسٍ، عَنِ إِسْحَاقَ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي طَلْحَةَ، أَنَّهُ سَمِعَ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ، يَقُولُ: إِنَّ خَيَّاطًا دَعَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، لِطَعَامٍ صَنَعَهُ، قَالَ أَنَسٌ: فَذَهَبْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، إِلَى ذَلِكَ الطَّعَامِ، فَقَرَّبَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم خُبْزًا مِنْ شَعِيرٍ، وَمَرَقًا فِيهِ دُبَّاءٌ وَقَدِيدٌ، قَالَ أَنَسُ: فَرَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَتَتَبَّعُ الدُّبَّاءَ حَوَالَيِ الْقَصْعَةِ فَلَمْ أَزَلْ أُحِبُّ الدُّبَّاءَ مِنْ يَوْمِئِذٍ