Абу Солиҳ раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Абу Ҳурайра Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир бўлак ақит* еганлари учун таҳорат олганларини кўрди. Сўнг (вақт ўтиб) у зотнинг қўйнинг қўл гўштидан еб, таҳорат олмай намоз ўқиганларини кўрди».
* Ақит – қўй ёки эчки сутини қуруқ кукун ҳолига келгунича қайнатиб тайёрланадиган таом. Араблар уни одатда баҳор кунларининг охирида тайёрлаб, қуритиб, ёзгача сақлаб қўйишган. Ёзда эса уни сувда эритиб, бироз ширинлик аралаштириб ичишган. Уни ҳозирги кундаги қуритилган сут ёки қурутга ўхшатиш мумкин.
176- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ مُحَمَّدٍ، عَنْ سُهَيْلِ بْنِ أَبِي صَالِحٍ، عَنِ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، تَوَضَّأَ مِنْ أَكْلِ ثَوْرِ أَقِطٍ، ثُمَّ رَآهُ أَكَلَ مِنْ كَتِفِ شَاةٍ، ثُمَّ صَلَّى، وَلَمْ يَتَوَضَّأْ