Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Одамлар илк мевани кўрганларида уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни олиб, «Аллоҳим, меваларимизга барака бергин! Мадинамизга барака бергин! Соъи*мизга барака бергин! Мудд*имизга барака бергин! Аллоҳим, Иброҳим Сенинг банданг, халилинг ва набийингдир. Мен ҳам Сенинг банданг, набийингман. У Сенга Макка учун дуо қилди. Мен Сенга Мадина учун худди у Макка учун қилган дуони ва яна ўшанчани дуо қиламан!» дердилар. Кейин энг кичик болани чақириб, мевани унга берардилар».
* Соъ ўлчов бирлиги бўлиб, ҳажмда 3,330 литрга, оғирликда эса 3,250 килограммга тўғри келади.
* Мудд ҳам ўлчов бирлиги бўлиб, ҳажмда 0,84 литр, оғирликда 812,5 граммга тўғри келади.
201- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ مَالِكِ بْنِ أَنَسٍ (ح) وَحَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مُوسَى، قَالَ: حَدَّثَنَا مَعْنٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ سُهَيْلِ بْنِ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: كَانَ النَّاسُ إِذَا رَأَوْا أَوَّلَ الثَّمَرِ جَاءُوا بِهِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَإِذَا أَخَذَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي ثِمَارِنَا، وَبَارِكْ لَنَا فِي مَدِينَتِنَا، وَبَارِكْ لَنَا فِي صَاعِنَا وَفِي مُدِّنَا، اللَّهُمَّ إِنَّ إِبْرَاهِيمَ عَبْدُكَ وَخَلِيلُكَ وَنَبِيُّكَ، وَإِنِّي عَبْدُكَ وَنَبِيُّكَ، وَإِنَّهُ دَعَاكَ لِمَكَّةَ، وَإِنِّي أَدْعُوكَ لِلْمَدِينَةِ، بِمِثْلِ مَا دَعَاكَ بِهِ لِمَكَّةَ وَمِثْلِهِ مَعَهُ، قَالَ: ثُمَّ يَدْعُو أَصْغَرَ وَلِيدٍ يَرَاهُ، فَيُعْطِيهِ ذَلِكَ الثَّمَرَ