202-ҳадис

Рубаййиъ бинти Муаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳо айтади:

«(Амаким) Муоз ибн Афро Хурмо япроқларидан ясалган бир идишда хурмо билан мени жўнатди. Идишда майин мўйли кичик тарра*лар ҳам бор эди. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам таррани яхши кўрардилар. Мен уни у зотга олиб борганимда, ҳузурларида Баҳрайин*дан у зотга юборилган тақинчоқлар бор экан. У зот тақинчоқдан қўлларини тўлдириб (ҳовучлаб) олдиларда менга бердилар».

* Тарра – бодрингнинг бир тури. Одатда узунроқ, серсув, серуруғ бўлади.

* Бу ҳозирги Баҳрайн давлати эмас. Бу Уммон билан Басра ўртасидаги маълум бир ҳудуд.

202- حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ حُمَيْدٍ الرَّازِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ الْمُخْتَارِ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي عُبَيْدَةَ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَمَّارِ بْنِ يَاسِرٍ، عَنِ الرُّبَيِّعِ بِنْتِ مُعَوِّذِ بْنِ عَفْرَاءَ، قَالَتْ: بَعَثَنِي مُعَاذُ بْنُ عَفْرَاءَ بِقِنَاعٍ مِنْ رُطَبٍ وَعَلَيْهِ أَجْرٍ مِنْ قِثَّاءِ زُغْبٍ وَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُحِبُّ الْقِثَّاءَ، فَأَتَيْتُهُ بِهِ وَعِنْدَهُ حِلْيَةٌ قَدْ قَدِمَتْ عَلَيْهِ مِنَ الْبَحْرَيْنِ، فَمَلأَ يَدَهُ مِنْهَا فَأَعْطَانِيهِ

Улашиш
|
|
Нусха олиш