Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мен ва Холид ибн Валид (холам) Маймунанинг уйига кирдик. У бизга идишда сут олиб келди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ичдилар. Мен у зотнинг ўнг томонларида, Холид эса чап томонларида эди. У зот соллоллоҳу алайҳи васаллам менга: «Ичиш (навбати) сеники, хоҳласанг Холидни устун қўйиб унга бер», дедилар. Мен: «Сизнинг сўлагингизга (ўзимдан) ҳеч кимни устун қўймайман», дедим. Сўнг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимни таомлантирган бўлса, у: «Аллоҳумма барик лана фиҳи. Ва атъимна хойрон минҳу», десин. Аллоҳ кимга сут ичирган бўлса, у: «Аллоҳумма барик лана фиҳи ва зидна минҳу», десин», деб сўнг: «Сутдан бошқа бирор нарса ҳам таом ва ҳам ичимлик ўрнини босолмайди», дедилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим бизга бу (таом)да барака бер ва бундан ҳам яхшиси ила таомлантир».
Иккинчи дуонинг маъноси: «Аллоҳим бизга бу (сут)да барака бер ва уни зиёда қил».
205- حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ عُمَرَ هُوَ ابْنُ أَبِي حَرْمَلَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: دَخَلْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، أَنَا، وَخَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ عَلَى مَيْمُونَةَ، فَجَاءَتْنَا بِإِنَاءٍ مِنْ لَبَنٍ، فَشَرِبَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَأَنَا عَلَى يَمِينِهِ، وَخَالِدٌ عَلَى شِمَالِهِ، فَقَالَ لِي: الشَّرْبَةُ لَكَ، فَإِنْ شِئِتَ آثَرْتَ بِهَا خَالِدًا، فَقُلْتُ: مَا كُنْتُ لأُوثِرَ عَلَى سُؤْرِكَ أَحدًا، ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: مَنْ أَطْعَمَهُ اللَّهُ طَعَامًا، فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِيهِ، وَأَطْعِمْنَا خَيْرًا مِنْهُ، وَمَنْ سَقَاهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لَبَنًا، فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِيهِ، وَزِدْنَا مِنْهُ ثُمَّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: لَيْسَ شَيْءٌ يُجْزِئُ مَكَانَ الطَّعَامِ وَالشَّرَابِ، غَيْرُ اللَّبَنِ