Қайс ибн Абу Ҳозим раҳматуллоҳи алайҳ Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Жарир айтади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига келтирилдим. Қайс айтди: «Сўнг Жарир ридосини ечиб, изорда юрган. Умар унга: «Ридонгни ол», деган, қавмга эса: «Юсуф алайҳиссаломнинг суратлари ҳақида бизга етиб келган хабарни истисно қилганда, Жарирдан кўра сурати чиройли кишини кўрмадим», деган».
222- حَدَّثَنَا عُمَرُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ مُجَالِدِ بْنِ سَعِيدٍ الْهَمْدَانِيُّ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبِي، عَنْ بَيَانٍ، عَنْ قَيْسِ بْنِ أَبِي حَازِمٍ، عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ: عُرِضْتُ بَيْنَ يَدَيْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ، فَأَلْقَى جَرِيرٌ رِدَاءَهُ وَمَشَى فِي إِزَارٍ، فَقَالَ لَهُ: خُذْ رِدَاءَكَ. فَقَالَ عُمَرُ لِلْقَوْمِ: مَا رَأَيْتُ رَجُلاً أَحْسَنَ صُورَةً مِنْ جَرِيرٍ إِلَّا مَا بَلَغَنَا مِنْ صُورَةِ يُوسُفَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ.