343-ҳадис

Хорижа ибн Зайд ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Зайд ибн Собитнинг олдига бир гуруҳ одамлар кириб: «Бизга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан айтиб беринг», дейишди. У: «Сизларга нимани ҳам айтардим. Мен у зотнинг қўшнилари эдим. У зотга ваҳий нозил бўлса, менга одам жўнатар, (мен келиб) нозил бўлган оятни у зотга ёзардим. Агар биз дунё ҳақида гаплашсак, у зот ҳам биз билан қўшилиб дунё ҳақида гапирар, агар биз охират ҳақида гаплашсак, у зот ҳам биз билан бирга охират ҳақида гаплашар эдилар. Агар таом ҳақида гаплашсак, у зот ҳам биз билан (ўша ҳақида) гаплашар эдилар. Мана шуларнинг барчасини сизларга Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан айтиб бераяпман», деди».

    343- حَدَّثَنَا عَبَّاسُ بْنُ مُحَمَّدٍ الدُّورِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يَزِيدَ الْمُقْرِئِ، قَالَ: حَدَّثَنَا لَيْثُ بْنُ سَعْدٍ، قَالَ: حَدَّثَنِي أَبُو عُثْمَانَ الْوَلِيدُ بْنُ أَبِي الْوَلِيدِ، عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ خَارِجَةَ، عَنْ خَارِجَةَ بْنِ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ، قَالَ: دَخَلَ نَفَرٌ عَلَى زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ، فَقَالُوا لَهُ: حَدِّثْنَا أَحَادِيثَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: مَاذَا أُحَدِّثُكُمْ ؟ كُنْتُ جَارَهُ فَكَانَ إِذَا نَزَلَ عَلَيْهِ الْوَحْيُ بَعَثَ إِلَيَّ فَكَتَبْتُهُ لَهُ، فَكُنَّا إِذَا ذَكَرْنَا الدُّنْيَا ذَكَرَهَا مَعَنَا، وَإِذَا ذَكَرْنَا الآخِرَةَ ذَكَرَهَا مَعَنَا، وَإِذَا ذَكَرْنَا الطَّعَامَ ذَكَرَهُ مَعَنَا، فَكُلُّ هَذَا أُحَدِّثُكُمْ عَنِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم

    Улашиш
    |
    |
    Нусха олиш