345-ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга ўн йил хизмат қилдим. У зот менга ҳеч ҳам уф демаганлар. Қилган ишимга «Нимага бундай қилдинг» ёки қилмаган ишимга: «Нимага бундай қилмадинг», демаганлар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг хулқи гўзали эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кафтиларидан юмшоқроқ хазни* ҳам, ипакни ҳам, бошқа бирор нарсани ҳам ушламаганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг терларидан хушбўйроқ мушкни ҳам, атирни ҳам ҳеч қачон хидламаганман».

* Хаз – юнг аралаш тўқилган ипак мато, нимшойи.

345- حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا جَعْفَرُ بْنُ سُلَيْمَانَ الضُّبَعِيُّ، عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: خَدَمْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَشْرَ سِنِينَ، فَمَا قَالَ لِي أُفٍّ قَطُّ، وَمَا قَالَ لِشَيْءٍ صَنَعْتُهُ، لِمَ صَنَعْتَهُ، وَلا لِشَيْءٍ تَرَكْتُهُ، لِمَ تَرَكْتَهُ ؟ وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، مِنْ أَحْسَنِ النَّاسِ خُلُقًا، وَلا مَسَسْتُ خَزًّا وَلا حَرِيرًا، وَلا شَيْئًا كَانَ أَلْيَنَ مِنْ كَفِّ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَلا شَمَمْتُ مِسْكًا قَطُّ، وَلا عِطْرًا كَانَ أَطْيَبَ مِنْ عَرَقِ رسول الله صلى الله عليه وسلم

Улашиш
|
|
Нусха олиш